10.04.2019

«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасининг кейинги мавсуми учун йўлланма ола олмаган тақдирда футболчиларнинг маошларини камайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. The Sun`нинг хабар беришича, бу ерда гап маошларнинг 25 фоизга қисқариши ҳақида кетмоқда.

Манбага кўра, клуб ЕЧЛга чиқа олмаган тақдирда яримҳимоячи Поль Погба «Реал»га трансфер қилинади. 25 ёшли француз Мадрид клубининг «Челси» вингери Эден Азардан кейинги иккинчи энг асосий трансфер мақсади экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда 32-турдан кейин пешқадам олтилик қолган жамоалардан етарлича узоқлашиб кетган. Ана шу олтилик сўнггида ҳозир «Юнайтед» турибди. Жамоа энг нуфузли еврокубокка йўлланма берадиган 4-ўриндаги «Тоттенҳэм»дан 3 очкога ортда қоляпти.

Манкунианликлар бугун ЕЧЛ чорак финали доирасида «Барселона»га қарши дастлабки ўйинни ўз майдонларида ўтказадилар. Баҳс Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Муҳокама

08.04.2019

Давид де Хеа ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли муносабати билан тайёргарликни бошлаб юборган, деб хабар беради Daily Express.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар»да испаниялик посбоннинг ўрнига икки нафар номзод бор. Булар – «Эвертон» аъзоси Жордан Пикфорд ва «Атлетико» вакили Ян Облак.

Маълумот учун, де Хеанинг шартнома муддати ёзда ниҳоясига етади, битимда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган. 2011 йилдан буён «МЮ» дарвозасини қўриқлаб келаётган Давид бу мавсум жамоанинг 39та ўйинида қатнашиб, 48та гол ўтказиб юборди.

Қайд этиш керак, Пикфорднинг трансфер қиймати 40 млн евро, Облакники эса бундан икки баробар юқори баҳоланади.

Муҳокама

08.04.2019

Ромелу Лукаку ёзда клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда, деб ёзади The Sun.

25 ёшли футболчининг хизматига «Ювентус», «Интер» ва «Милан» клублари қизиқиш билдирмоқда.

«МЮ» бельгияликни 75 миллион фунтга сотишга тайёр, чунки айнан шу қийматга «Эвертон»дан сотиб олган.

Маълумот ўрнида, Лукаку 2017 йил ёзидан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қиляпти. Унинг шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.

Жорий мавсумда футболчи 39та ўйин ўтказиб, 15та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Муҳокама

08.04.2019

Оле-Гуннар Сульшер жамоага беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи.

Норвегиялик мутахассис ўнг ва марказий ҳимоя чизиқларини кучайтириш истагида, шу билан бирга универсал ҳужумчии таркибга таклиф этмоқчи.

Агар ёзда шартномаси тугаётган Хуан Мата ва Андер Эррера "Манчестер Юнайтед" клубини тарк этса, Сульшер марказга ҳам янги футболчиларни таклиф этмоқчи.

"Юнайтед" таклиф этмоқчи бўлган футболчилар рўйхатида "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ва "Кристал Пэлас" клуби ҳимоячи Аарон Уан-Биссака бор. Бундан ташқари клуб академиядан бир неча ёш футболчиларни таклиф қилмоқчи.

Сульшер "МЮ"нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон каби жамоани британиялик ўйинчилар атрофида қуришни режа қилмоқда.

Муҳокама

08.04.2019

Эрик Байи фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда The Sun нашри.

Манбада таъкидланишича, “Қироллик клуби” 24 ёшли футболчини ёздаги трансфер режаларига қўшиб қўйган. Футболчига мадридилклар устози Зинедин Зидан қизиқиш билдирган. Трансфер баҳоси 40 млн евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ушбу мавсум Байи манкунианлар сафида 17та ўйин ўтказди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Ивуарлик футболчига Ла Лига бегона эмас, аввалари у “Эспаньол” ва “Вильярреал” жамоаларида тўп сурган.

Муҳокама

05.04.2019

«ПСЖ» ёзда «Юнайтед» билан шартнома муддати тугайдиган дарвозабон Давид де Хеани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

The Sun`нинг хабар беришича, 27 ёшли посбонг клубдан ҳафталик маошини 470 минг фунтга оширишларини (йилига 24 млн фунт) талаб қилмоқда. «Қизил иблислар» эса унга бунча маош тўлай олишмайди, клуб уни ҳафтасига 410 минг фунт (йилига 21 млн фунт) иш ҳақига кўндирмоқчи.

Айни пайтда Париж клуби де Хеага узоқ муддатли шартнома таклиф қилиб, унинг юқорида айтилган молиявий талабини қондиришга тайёр.

Маълумот учун, Давид бу мавсум АПЛда «МЮ»нинг 32та ўйинида қатнашиб, 43та тўп ўтказиб юборди; 7та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди Унинг клуб билан битими 2019 йил ёзигача мўлжалланган, унда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги қайд этилган.

Муҳокама

04.04.2019

Мавсум якунида «Манчестер Юнайтед» сафини бир неча футболчи тарк этади ва клуб уларнинг ўрнини тўлдириш устида иш олиб бормоқда.

Independent хабарида қайд этилишича, клубни ҳимоячилар Маттео Дармиан ва Маркос Рохо тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, ёзда яримҳимоячилар Андера Эррера, Хуан Мата ва Антонио Валенсиянинг шартномалари муддати тугайди, улар билан янги шартномалар тузилиши эҳтимоли жуда кам. Мата ва Эррера билан музокаралар футболчиларнинг молиявий талаблари туфайли илгариламаяпти.

«МЮ» Дортмунднинг «Боруссия»сидан англиялик яримҳимоячи Жейдон Санчони трансфер қилишга жиддий киришган. Клуб испаниялик дарвозабон Давид де Хеага ҳам янги шартнома таклиф қилмоқда.

Хабарларда манчестерликлар сафига «Реал»дан Варан, «Наполи»дан Кулибали ва «Кристал Пэлас»дан Аарон Ван-Биссака келиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Шунингдек, клуб «Челси»дан Каллум Ҳадсон-Одои ҳамда «Вест Ҳэм»дан Деклан Райсни олиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Оле-Гуннар Сульшер «қизил иблислар»нинг бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 2019 йилнинг мартида эса норвегиялик мутахассис доимий асосда бош мураббий этиб тайинланиб, у билан 3 йиллик шартнома тузилди.

АПЛнинг 32 туридан кейин «Юнайтед» 61 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринда жойлашган. Чемпионлар лигасида клуб «Барселона»га қарши ўйинлар ўтказади.

Муҳокама

02.04.2019

Ҳозирда "Монако"да тўп сураётган Сеск Фабрегас 2004 йилнинг 24 октябрида "Олд Траффорд"да юзага келган жанжални ёдга олди. Фабрегас ўшанда "Арсенал"да ўйнарди.

АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинлардан бирида иккала жамоа футболчилари жанжаллашиб қолишади. Шунда "қизиллар"нинг ўша пайтдаги мураббийси Сер Алекс Фергюсоннинг юзига пицца улоқтирилган.

"Мен бу ўйинда ўйнамагандим. Кийим алмаштириш хонасига кетаётганимизда эса йўлакда жанжал юзага келди. Шунда мен кийим алмаштириш хонасида пицца бўлагини кўрдим ва уни олиб футболчилар томонга улоқтирдим. Кейин мен ортимга ўгирилиб, Рио Фердинанд, Тьерри Анри, Сол Кэмпбелл ва бошқа футболчилар жанжаллашаётганини кўрдим. Мен ёш эдим, нима қилаётганимни билмасдим. Пиццани кимга улоқтирганимни ҳам англамагандим. 

Кейин қараб, мен улоқтирган пицца Алекс Фергюсоннинг юзига текканини кўрдим. Сўнг бу ишим учун узр сўрадим, бу тасодифан бўлганди. Аслида, пицца отиш ниятим ҳам йўқ эди", — деди Фабрегас.

Муҳокама

02.04.2019

Оле-Гуннар Сульшер яримҳимоячи Поль Погба «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Поль «МЮ»да бахтли. У яхши ўйинлар кўрсатяпти. Халқаро танаффус вақтида «Реал» ҳақидаги миш-мишларни мен ҳам эшитдим.

Муаммолардан бири шундаки, футболчилар ва матбуот ўртасида тўсиқ қўйилмаган. У умумий саволга ҳар қандай футболчи «Реал»да ўйнашни истаган бўларди, деб жавоб берган. У ўзини назарда тутмаган.  У шу ерда эканидан мамнун», – деди Сульшер Sky Sports билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик футболчининг агенти Мино Райола уни «Реал»га ўтказиш операциясини бошлагани хабар қилинган, шундан сўнг «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам мазкур масалада ўз фикрини айтганди.

Муҳокама

02.04.2019

Андер Эррера «ПСЖ» билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Daily Record журналисти Дункан Каслс берган маълумотга кўра, 29 ёшли испаннинг Париж клуби билан бўлажак битими 3 йил муддатга мўлжалланмоқда. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси шу йил ёзда ниҳоясига етади.

Манба маълумотига кўра, Эррера «ПСЖ»да ҳафтасига 170 минг евро маош олади. Унинг «МЮ»даги ҳозирги маоши ҳафтасига 120 минг еврога тенг.

Ушбу мавсумда Андер «МЮ»нинг 26та ўйинида қатнашиб, учтадан гол ва самарали узатма муаллифи бўлди.

Муҳокама

Аввалги саҳифа   |   Кейинги саҳифа