Янгиликлар /

Давид де Хеа сотилмайди!?

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Давид де Хеани Мадриднинг «Реал» клубига сотишдан бош тортди. «Реал» испан учун 60 млн фунт стерлинг (69 млн евро) таклиф қилганди, бироқ манкунианликлар рад жавобини бердилар, деб таъкидламоқда Sky Sports нашри.

Аввалроқ Давид Жозе Моуриньо бошчилигида «МЮ»даги ҳаётидан мамнунлиги ва кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи жамоанинг бир қисми эканлигидан бахтиёрлиги маълум қилинганди.

Манкунианликлар Европа лигасида «Аякс»ни 2:0 ҳисобида ютиб, кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. «МЮ» мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлашда 2-саватчадан жой олади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.