Янгиликлар /

Невилл: Роналду энг яхшиси

Мақола нашр қилинди

Гари Невилл манкунианликлар форварди Криштиану Роналду ва «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессини таққослади.

«Ҳеч шубҳа йўқки, Месси — жуда кўп гол урган ажойиб ўйинчи. Бироқ Роналду ундан 3та катта устунликка эга: бош билан 4-5 баробар кўпроқ тўп киритган, нафақат ўнг, балки чап оёғида ҳам кўп голлар урган ва пенальтиларни Леодан кўра аниқроқ амалга оширади.

Бунга миллий жамоадаги голлар ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабаларни қўшинг. Буларнинг барчаси Роналдуни мукаммал ўйинчи деб ўйлашга ундайди. 

Криштиану — барча даврларнинг энг яхши ўйинчиси. У — ўйинни турли йўллар билан юта оладиган футболчи», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.