02.08.2017

Райан Гиггз янги мавсум олдидан премьер-лиганинг фаворити ҳақида гапириб ўтди.

«Ўйлашимча, Англияда бу мавсумда энг катта хавф туғдирадиган жамоа бу «Манчестер Сити» бўлади. Уларнинг ҳужум чизиғида тўп сураётган футболчилар шунчаки даҳшатли даражада хавфли юлдузлардан иборат. Улар буни ўтган мавсумнинг сўнгги ўйинларидаёқ кўрсатиб қўйишганди.

Жамоанинг муаммоли чизиғи орқа чизиқ эди. Бу йил бу муаммо ҳам ҳал этилса, жамоа рақибларига қийин бўлади. Кўрамиз, янги дарвозабон Эдерсон ўзига билдирилган ишончни қанчалик оқлай олар экан», дея гапириб ўтган уэльслик собиқ футболчи.

Муҳокама

22.06.2017

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Матео Дармиан ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

27 ёшли футболчи хизматларига «Рома», «Интер» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.

МЮ Дармианни 18 млн. фунтга баҳоламоқда ва футболчи борасида бўладиган яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Агар «Ювентус» га ўтса, у Дани Алвес ўрнини эгаллаши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» 2015 йилда Дармиан учун 12,7 млн. евро тўлаган эди.

Муҳокама

21.06.2017

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг масааҳатчиси Испания прокуратураси томонидан мутахассисга қўйилаётган солиқ тўламаганлик борасида айбловга ўз муносабатини билдириб ўтди.

Испания прокуратураси 54 ёшли португалиялик мураббий 2011-2012 йиллар давомида умумий миқдорда 3,3 миллион евро солиқ тўламаганликда айблагани ҳақида хабар тарқалганди.

«Матбуотда эълон қилинган янгилик борасида Моуриньо ҳеч қандай огоҳлантириш олмади. Ҳозирда на Испания солиқ органлари ва на прокурор Моуриньо ёки унинг маслаҳатчиси билан алоқага чиқди».

«Жозе 2010 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг май ойига қадар Испанияда яшаган ҳамда 26 миллион евродан ортиқ солиқ тўлаган. Бунда солиқ ставкаси 41 фоиздан ортиқроқни ташкил қилган».

«У 2015 йилда испан солиқ идоралари томонидан билдирилган таклифни қабул қилди ва шартнома тузди. Ўз навбатида Испания ҳукумати Солиқ департаменти орқали Моуриньо барча мажбуриятларни бажаргани ҳақида гувоҳнома берган», – дейилади Моуриньонинг маслаҳатчиси баёнотида.

Муҳокама

21.06.2017

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскийга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда.

Якунга етган мавсум арафасида «МЮ» устози Жозе Моуриньо клуб вице-президенти Эд Вудвордга жамоа сафига қўшиб олмоқчи бўлган 25 нафар футболчидан иборат руйхатни тақдим этганди.

28 ёшли полшалик футболчи билан бирга Ромелу Лукаку, Алваро Мората, Антуан Гризманн ва Андреа Белотти сингари футболчилар Златан Ибрагимовичнинг ўрнини босиши лозим бўлади.

Левандовскини Манчестерга кўчиб ўтиши эҳтимоли юқори. Англияликлар полшалик футболчи ва унинг айни пайтдаги клуби мураббийи ўртасидаги зиддиятдан ҳам унумли фойдаланмоқчи. Робертнинг норози бўлишига сабаб сифатида «Бавария» ва Карло Анчелотти уни Бундеслиганинг тўпурари бўлишига ёрдам бермаганлиги кўрсатилмоқда.

Муҳокама

21.06.2017

«МЮ» устози Жозе Моуриньо ҳамюрти, Португалия терма жамоасининг 32 ёшли сардори Криштиану Роналдунинг манчестерликлар сафига трансфер қилинишига қарши.

Мураббий раҳбариятга бу борадаги ўз фикрларини билдирди. Криштианунинг ёшининг катталиги, катта трансфер суммаси (250 миллион евро) ва юқори маоши (йилига 25 миллион евро) ушбу ўзаришни амалга ошмаслигига сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ундан ташқари Моуриньо шунчаки Роналдуни жамоасида кўриш ниятида эмас. Бу мураббий ва футболчининг «Реал»даги биргаликдаги фаолиятлари якунида бир бирлари билан яхши муносабатда хайрлашишмагани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Роналдунинг ўйинидаги пасайиш ҳам мураббийнинг футболчининг трансферига қаршилик қилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Аммо шунга қарама «Манчестер Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд Роналдунинг ортга қайтишига қизиқмоқда. Моуриньо эса «Реал»нинг бошқа бир форварди Алваро Моратани ўз таркибида кўрмоқчи.

Энди Криштиану учун энг маъқул варианта бу «ПСЖ»га ўтиши бўлиши мумкин. Илгарироқ парижликлар ҳужумчи учун 120 миллион евро таклиф қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 14,7 миллионлик солиқ тўламаганликда айблангани боис «Реал»ни тарк этишга қарор қилган. Футболчининг фикрича, Мадрид клуби ушбу вазиятда уни ҳимоя қилмаган.

Муҳокама

18.06.2017

«Юнайтед» га ушбу хафта бошида келиб қўшилган Виктор Нильссон Линделёф, унга трансфер суммаси ахамият касб этмаслигини айтиб ўтган.

«Мен яхши ўйин намойиш этиш ва «Юнайтед»га кўпроқ фойда келтириш учун шу ердаман. Менга экспертларнинг ва турли гап-сўзларнинг қизиғи йуқ.

Трансфер суммаси мен учун аҳамият касб этмайди. Улар мен яхши ўйин намойиш этганимни яхши биладилар ва «МЮ» астойдил мени харид қилишни хохлади,» — Aftonbladet футболчи сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Якунланган мавсумда 22 ёшли Швециялик футболчи Португали чемпионатида 32 ўйинда майдонга тушиб, бир маротаба дарвозани ишғол этган.

Муҳокама

18.06.2017

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон Халқаро чемпионлар кубоги— 2017 турниридан кутаётганлари ҳақида гапириб ўтди.

«Менга ҳамиша «МЮ» кўрсатган ўйинлар ёққан, бу клуб дунёдаги бошқа катта клублардан чақирув олишдан қўрқмайди. Халқаро чемпионлар кубогида катта жамоалар билан учрашамиз, турнир ёш футболчилар учун жуда фойдали бўлади. Тайёргарлик яхши бўлса, «Манчестер Сити», «Барселона» ёки «Реал» каби жамоаларга қарши расмий ўйинлар шунчалик интенсив бўлади», — дея Фергюсоннинг сўзларини келтирган Goal.

Халқаро чемпионлар кубоги— 2017 19 июлдан 30 июлга қадар бўлиб ўтади. «Манчестер Юнайтед» турнир доирасидаги учрашувларни АҚШда ўтказади.

Муҳокама

16.06.2017

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг тез орада жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, манкуанликлар 27 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси билан ҳайрлашишга тайёр. Боиси, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчини янги мавсумда ўз режаларига киргизмаяпти.

Таъкидлаш лозимки, Смоллингга «Арсенал», «Эвертон», «Ньюкасл» ва «Вест Хэм» каби жамоалардан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Муҳокама

16.06.2017

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бенфика» ҳимоячиси Виктор Нильссон-Линделёф билан тузилган тўрт йиллик шартнома борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Виктор – жуда иқтидорли ёш ўйинчи ва уни «МЮ» да буюк келажак кутмоқда. Ўтган мавсум кўрсатдики, биз таркибимизга кўпроқ ўз ишининг устаси бўлган футболчиларни жалб қилишимиз керак».

«Виктор ёзда «МЮ» таркибига қўшилган илк футболчи бўлди. Бизнинг фантастик жамоа уни ўзлариникидек қабул қиладилар», — дейди Моуриньо.

Муҳокама

16.06.2017

Sky Sports хабар беришича ҳужумчи Альваро Мората учун Мадриднинг «Реал» жамоаси 80 миллион фунт маблағ талаб қилмоқда.

Моратанинг ўзи ҳам Премьер Лигасида ўйнаш истагини билдирмоқда, «Юнайтед» вице-президенти Эд Вудворд футболчининг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишиш кўп вақт олмаслиги аниқ.

Хабарда айтилишича Мората агенти Хуанма Лопес Мадрид ташриф буюрган «Реал» раҳбарияти билан музокарага киришган.

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан эса Моратани жамоада олиб қолиш ниятида, футболчининг ўзи эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида.

Муҳокама