16.08.2020

Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Яримфиналга чиққандан кейин катта жамоа билан ўйин ўтказишингиз аниқ. «Севилья» – юқори сифатли яхши клуб.

100 фоиз эътиборли бўлишимиз керак, ҳар қандай кичик деталь ўйинни ўзгартириши мумкин. Яримфиналда ютқазиш жуда оғриқли эканлигини биламиз.

Машғулотлар ва тикланиш учун бир неча кун бор эди. Ўйинлар орасида ҳар доим ҳам 6 кун бўлавермайди, шунинг учун жисмоний жиҳатдан тайёрмиз. Йигитлар психологик томондан ҳам тайёр бўлишади, чунки ҳамма яримфиналда ўйнашни хоҳлайди. 

Ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Бу – биз учун жорий мавсумдаги иккинчи яримфинал (биринчиси Англия Кубоги доирасида «Челси»га қарши ўйин – 1:3). Шу ергача келганимиздан хурсандмиз, аммо ҳали ўзимиздан қониқмаяпмиз. Яна бир қадам ташламоқчимиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.
  
Маълумот учун, «МЮ» – «Севилья» ўйини бугун, 16 август куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Муҳокама

16.08.2020

«Манчестер Юнайтед» йирик трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарияти мудофаа чизиғини кучайтириш мақсадида “Лестер”нинг қимматбаҳо ҳимоячиси Бен Чилуэллга таклиф тайёрлади.

“Тулки”лар 23 ёшли ҳимоячи учун 80 миллион фунт сўрамоқда. Футболчига асосий даъвогар бўлган “Челси” бу суммани кўтара олмади ва курашдан чиқди. Бундан манчестерликлар фойдаланиб қолишга қарор қилди ва талаб қилинаётган маблағни беришга тайёр.

“Лестер” аслида Бен Чилуэллни ўзида сақлаб қолмоқчи эди. Бироқ, жамоа келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлдан чиқарди. Ҳимоячининг ўзи эса Европанинг энг нуфузли турнирида иштирок этадиган жамоага ўтишни истамоқда.

Муҳокама

15.08.2020

Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Поль Погбанинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Погба жуда ҳам кўп ишлади, бахтли ва яхши ўйнамоқда. Менинг ишончим комил, яқин икки мавсум ичида энг яхши Погбани кўрасиз.

Сабрсизлик билан унинг жамоа билан ўсишини кутмоқдаман. У етакчилардан бири, муҳим ўйинчи бўлиши керак, чунки 27 ёшда ўзининг энг кучли формасига яқинлашмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам сабрсизлик билан у билан ишлашни кутмоқдаман", - дейди Сульшер.

Муҳокама

14.08.2020

Англия футбол ассоциацияси (FА) Англия Кубогининг 2020/21 йилги мавсуми регламентига ўзгартиришлар киритди.

Мазкур мусобақада дуранг натижа қайд этилган тақдирда такрорий ўйин ўтказиш қоидаси бекор қилинади. Бу коронавирус пандемияси туфайли юзага келган тиғиз тақвим сабаб жорий этилди.

Мазкур ўзгариш Англия Лига Кубогига ҳам тааллуқли бўлади. Худди шу сабабларга кўра, мусобақанинг ярим финал баҳслари одатга кўра иккита ўйиндан эмас, бир учрашувдан иборат бўлади.

Англия Кубоги мусобақаси 1 сентябрдан старт олади, финал 2021 йилнинг 15 май кунига мўлжалланган. Англия Лига Кубоги эса 5 сентябрдан 28 февралга қадар давом этади.

Муҳокама

14.08.2020

Бруну Фернандеш манкунианликлар Премьер-лигада ғалаба қозониш ҳақида ўйлашаётганини маълум қилди.

«Ўсишда давом этишимиз керак, деб ўйлайман. Биз чемпионатни ғалаба руҳияти билан бошлашимиз керак. Катта клуб эканлигимизни, олдимизга катта мақсадлар қўйилганини биламиз. Бу ердаги футболчиларнинг ҳам ўз истаклари бор. Бизга совринлар керак.

Албатта, АПЛ биз ютишни истаган мусобақалардан биридир. Европа Лигасида ғалаба қозониш бизнинг руҳиятимизга ва энг яхши клублар билан кураша олишимизга таъсир қилади, деб ўйлайман.

Европа Лигасидаги ғалаба келаси мавсум учун муҳим бўлади», – деб Фернандешнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот ўрнида, «МЮ» 16 август куни Европа Лигаси яримфиналида «Севилья» билан баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Муҳокама

13.08.2020

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Боруссия” юлдузи Жейдон Санчони қўлга кирита олмаганидан кейин эътиборини бошқа ҳужумкор футболчиларга қаратишга мажбур бўлмоқда.

Биринчи навбатда, Сульшер “Реал”даги ҳолатидан норози бўлиб юрган 20 ёшли Винисиус Жуниорга жиддий қизиқмоқда. Манчестерликлар бразилиялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишга тайёр.

Таниқли агент Жорже Мендеш эса, “Барселона” келажаги ҳисобланган Ансу Фатини Манчестерга кўчириб келмоқчи. Бироқ, буни амалга ошириш қийин масала. Чунки каталонияликлар ёш футболчига янги шартнома таклиф қилган ва унга кўра, Фатининг бадал пули 400 миллион евро қилиб белгиланади.

Шунингдек, манчестерликлар Усмон Дембеле вариантини ҳам кздан қочиргани йўқ. Каталонияликлар бу футболчининг юқори савияда ўйин кўрсатишидан умидини узган ва ундан тезроқ қутилмоқчилиги боис “Манчестер Юнайтед”дек клуб учун бу трансферни амалга ошириш муаммо эмас.

“Манчестер Юнайтед” кутаётган тўртинчи номзод “Милан”да етакчига айланган Ҳакан Чалханўғлидир.  Бу футболчини манчестерликларнинг Италияда ишлаётган скаутлари Сульшерга алоҳида тавсия қилмоқда.

Муҳокама

13.08.2020

«Юнайтед» афсонаси Райан Гиггз ўз вақтида манкунианликлар сафини тарк этиб, «Интер»га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

«Футболчи сифатида ҳар доим янги чорловларни кутасиз, ҳар мавсум бошида буни ҳис қилардим. Чемпионлик мақомини сақлаб қолиш, бир нечта лигалардаги ғалабалар, Чемпионлар Лигасида зафар қучиш худди шундай чорлов ҳисобланарди.

2002-2003 йилларда, Дэвид Бекхэм ёзда «МЮ»на тарк этганда, менинг «Интер Милан»га ўтишим ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳеч нимани эшитмадим, кейинги мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмадим, аммо якунда ҳаммаси яхши кечди. Жамоамиздаги қайсидир футболчининг кетиш ҳақида ўйлаётгани билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайди.

Охир-оқибат, Дэвид кетди. Эҳтимол, бу клубни тарк этиши мумкин бўлган энг яқин кишидир. Лекин мен ҳеч қачон кетиш ҳақида ўйламаганман. Ҳар йили синовлардан ўтишни хоҳлардим. Жамоанинг бир қисми эдим, унинг сафида тўп суришни яхши кўрардим», - деди Гиггз.

Муҳокама

13.08.2020

Поль Погба Европа Лигаси якунлангач, клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар бошлашга умид қилмоқда.

Sky Sports'нинг маълумотига кўра, 27 ёшли француз жамоадан мамнун ва манкунианликларнинг таклифига рози бўлиши эҳтимоли катта.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Жесси Лингарднинг амалдаги шартномаси масаласини ҳал қилиши керак. Жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 27 ёшли инглизнинг «МЮ»да қолишини истайди, аммо унга ўйин вақти тўлиқ кафолатланмайди. 

Маълумот учун, иккала футболчининг шартномалари 2021 йилда тугайди. Аммо битимларда уни 1 йилга узайтириш варианти ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Погба якунланган мавсумда АПЛда 16та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди. У мавсумнинг ярмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.

Муҳокама

12.08.2020

«Севилья» бош мураббийи Хулен Лопетеги Европа лигаси яримфинали доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда ҳақли ғалабага эришиб, яримфиналга чиқдик. Финал йўлланмаси учун курашда жаҳоннинг энг йирик клуби саналмиш «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушамиз. Рақибимиздан кўра, бир кун кам дам олсак-да, якшанба кунигача ўйинга шай ҳолатда бўламиз.

«МЮ» футбол тарихидаги энг муваффақиятли клублардан бири, айни дамда юқори спорт формасида бўлган жамоадир. Доимгидек мақсадга етиш учун ҳамма нарсани амалга оширамиз. Ажойиб таркибга эга бўлган бу жамоага қарши ўйнаш осон бўлмаса-да, фақат ғалаба илинжида майдонга тушамиз», - дея андалусияликлар мураббийи сўзларини келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, «Севилья» ва «МЮ» ўртасидаги бир ўйиндан иборат яримфинал баҳси 16 август куни ўтказилади.

Муҳокама

12.08.2020

«Манчестер Юнайтед» «Барселона» вингери Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда, дея ёзади ESPN.

Манбанинг хабар беришича, клуб «Боруссия» хавбеки Жейдон Санчонинг ўрнига захира варианти сифатида «Барселона» вингери Усмон Дембелени кўз остига олган. Санчо ҳалигача «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер ойнасидаги асосий мақсади саналса-да, футболчининг трансфер нархи жуда юқори эканлиги сабабли манчестерликлар бошқа вариантларни ҳам ўрганишмоқда. 

«Манчестер Юнайтед» 23 ёшли француз футболчиси бўйича аллақачон норасмий музокараларни ўтказган. Дембелени кейинчалик сотиб олиш мажбурияти бир йилга ижарага олиш масаласида «Барселона» билан музокара олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Дембеле жароҳати сабабли ўтган мавсумда Ла Лигада жами 5 ўйинда майдонга тушганди.

Аввалроқ, немис клуби Санчо учун 120 миллион евро трансфер пули сўраётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Муҳокама