Сульшер: Биз ҳақли равишда йўл олдик
11.08.2020

Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигасининг 1/4 финал доирасида «Копенгаген» клубига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу жорий мавсумдаги учинчи ярим финалимиз, шу сабабли, натижадан қониқдим. Биз ҳақли равишда йўл олдик.
Ўйин осон кечгани йўқ. «Копенгаген» дарвозабони учрашувни ажойиб тарзда ўтказди, жуда кўплаб голли вазиятларимизда жамоаси жонига оро кирди.
Рақиб яхши шаклланган жамоа, шунинг учун биз сабр қилишимизга тўғри келди. Учрашувдаги албатта қулай вазиятга эга бўлишимизни ва ундан унумли фойдаланишимизни билгандик», - деди Сульшер.
«Манчестер Юнайтед» Европа Лигасининг ярим финалида «Вулверхэмптон» ҳамда «Севилья» жамоалари ғолиби билан баҳс олиб боради.
Мата: Ғалаба муҳим
11.08.2020

Хуан Мата Европа Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Копенҳаген»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фиклари билан ўртоқлашди.
«Жамоа жисмонан чарчаган. Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди, аммо мавсумнинг ушбу босқичида ва бундай ойда ғалаба қозониш жуда муҳимдир. Турнирда ғолиб бўлишимизга умид қиламан.
«Копенҳаген» яхши футбол намойиш этди, рақибга ҳурмат билан қарашимиз керак. Қўшимча вақтларда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо, асосийси, кейинги босқичга ўтдик. Бўшашмадик, рақиб яхши эканлигини билардик.
Яримфинал ҳақида гапирадиган бўлсак, бизда ҳеч қандай устунлик йўқ. «Вулверҳэмптон» Премьер-лигада яхши мавсум ўтказди, «Севилья» – ажойиб мураббийга эга кучли жамоа. Ғалаба қозонганимиз ажойиб бўлди, энди бўлажак рақибимизнинг ўйинини томоша қилишимиз мумкин», – дея Матанинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Маълумот ўрнида, «МЮ» 16 август куни турнир яримфиналида «Севилья» – «Вулверҳэмптон» ўйини ғолибига рўбарў келади.
Жейдон Санчо «Юнайтед»га ўтмайдими
10.08.2020

«Боруссия Дортмунд» клубининг инглиз яримҳимоячиси Жейдон Санчо жамоаси билан Швейцариядаги ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди.
Бу эса катта эҳтимол билан ёш иқтидорнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтмаслигини англатади. «Боруссия Дортмунд» манкунианликлардан душанба кунигача битимни ҳал этишни талаб қилган эди. Аммо бу амалга ошмади.
Аввалроқ, «Боруссия Дортмунд» Санчо учун 120 млн евро сўрагани ва бу қийматни пасайтиришни истамагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўтган мавсумда футболчи «Боруссия Дортмунд» таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.
Сульшер: Бу энг катта ютуқ бўлади
10.08.2020

Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигасининг муҳимлиги ҳақида гапирди.
«Футболчилик фаолиятим учун «Манчестер Юнайтед» олдида қарздорман. Клуб олдида мажбуриятларим, вазифаларим бор.
«МЮ» билан Европа Лигасини қўлга киритиш фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардан бири бўлади. Ундан фахрланаман. Бу энг катта ютуқ бўлади. Жамоага ёрдам беришга доим тайёрман», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Goal.
Маълумот учун, «МЮ» 10 август куни Европа Лигаси чоракфиналида «Копенгаген» билан баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
Алексис Санчес учун 8 миллион евро
07.08.2020

Ҳуқуқий жиҳатдан «Интер» клуби аъзосига айланган Алексис Санчес собиқ клуби «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини бекор қилгани учун товон пули олди, дея ёзмоқда The Guardian.
Манбанинг ёзишича, «Қизил иблислар» 31 ёшли футболчига 8 миллион евро миқдорда товон пули тўлаган. Шунга қарамай, манчестерликлар Санчесни Милан клубига қўйиб юбориб, икки йиллик шартнома учун тўланиши керак бўлган 40 миллион евро маош ва бонусларни тўламайдиган бўлишди. Сабаби «Манчестер Юнайтед» ва чилилик форвард ўртасидаги шартномага кўра, Санчес ҳафталик 432 минг маош оларди.
Аввалроқ, Алексис «Интер» билан тузилган янги шартномага биноан, йиллик 7 миллион маош олиши ҳақида маълумот берилганди.
Маълумот учун, Санчес жорий мавсум «Интер» сафида ижара асосида тўп суриб, 29 ўйинда 4та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилди.
Сульшер: Мен унинг кетишини тасдиқлайман
06.08.2020

Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган ЛАСКка (2:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида «Интер»да ижарада ўйнаётган, аслида «МЮ»га тегишли бўлган чилилик ҳужумчи Алексис Санчеснинг жамоадан кетиши ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санчеснинг «Интер»даги ижара муддати узайтирилиши ҳақида айтилганди.
«Санчес? Ҳа, Мен унинг кетишини тасдиқлайман. Алексис ўзини Италияда аъло даражада кўрсатди. У – зўр ўйинчи. Унга муваффақиятлар тилаб қоламиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради BBC.
Шунингдек, норвегиялик мутахассис ЛАСК билан баҳсдаги жамоасининг ўйини ҳақида гапирди.
«Футболчилар жанговарликни сақлаб қолиш учун мунтазам ўйнашлари керак. Баъзи футболчилар узоқ вақт машқ қилмадилар.
Биз ғалаба қозондик ва ёш Теден Менжи дебютини ўтказди. У – биз ишонадиган марказий ҳимоячи. У кучли, тезкор, тўп билан яхши ҳаракатланади», – дейди Сульшер.
Маълумот ўрнида, манкунианликлар турнир чоракфиналида «Копенгаген» билан баҳс ютиришади. Ўйин 10 август куни Германияда бўлиб ўтади.
«МЮ» ЕЛ 19/20 қайдномасини эълон қилди
05.08.2020

«Манчестер Юнайтед» чоршанба куни "Олд Траффорд" да Aвстриянинг "ЛAСК" клубига қарши уй учрашуви олдидан Европа лигасининг қолган қисми учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Аризада 30 нафар футболчи, жумладан Фил Жонс ҳам киритилган. Ушбу мавсумда бошқа ўйнай олмайдиган Лук Шоу ва Aксел Туанзебе таркибдан чиқарилди.
Захира сардори Теден Менги, ҳозирда биринчи таркиб билан машғулот ўтказмоқда. Унга Европа Лигасида икки маротаба тўп сурган ҳимоячи шериги Етҳан Лаирд ҳам қўшилди.
Дарвозабонлар: Давид де Хеа, Серхио Ромеро, Ли Грант, Натан Бишоп.
Ҳимоячилар: Итан Лейрд, Теден Менги, Виктор Линделеф, Эрик Байи, Фил Жонс, Гарри Магуайр, Диогу Далот, Тимоти Фосу-Менса, Аарон Ван-Биссака, Брэндон Уильямс.
Ярим ҳимоячилар: Поль Погба, Фред, Неманья Матич, Скотт Мактоминей, Жеймс Гарнер, Итан Гелбрейт, Бруну Фернандеш, Дэниел Жеймс, Хуан Мата, Жесси Лингард, Андреас Перейра, Тахит Чонг.
Ҳужумчилар: Мейсон Гринвуд, Маркус Рашфорд, Антони Марсьяль, Одион Игало.
Манкунианликлар нимчорак финал босқичи доирасида Австриянинг ЛАСК клуби билан тўқнаш келишади. «МЮ» дастлабки ўйинда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Жейдон Санчо учун 100 миллион евро
05.08.2020

Журналист Танкреди Палмерининг хабарига кўра, манчестерликлар 20 ёшли футболчи учун Дортмунд клубига 100 миллион евро тўламоқчи.
Аввалроқ «Боруссия» клубларнинг молиявий имкониятларини чеклаб қўйган коронавирус пандемиясига қарамай, Санчо учун 120 миллион евро олишни истаётгани ҳақида хабар берилганди.
Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» бирданига бундай суммани тўлашга тайёр эмас ва тўловни 3 йилга бўлиб тўлашни таклиф қилган.
Шунингдек, «қизил иблислар» футболчининг ўзини беш йиллик шартнома имзолашга кўндиргани айтилмоқда.
Маълумот учун, Санчо 2017 йилдан бери «Боруссия Д» шарафини ҳимоя қилиб келади. У дортмундликлар сафида 99 учрашувда 34 та гол ва 43 та голли узатмага муаллифлик қилди. Англия терма жамоаси сафида эса Жейдон 11 учрашув ўтказиб, 2 та гол урган.
Анхель Гомес «МЮ» сафини тарк этди
05.08.2020

"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли тарбияланувчиси Анхель Гомес "қизил иблислар" сафини тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи АПЛда майдонга тушган энг ёш ўйинчи ҳисобланади. У клубдаги дебютини Моуриньо қўл остида 16 ёшида ўтказган.
Гомес Оле-Гуннер Сульшер келгач ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Ярим ҳимоячи асосий жамоага киришга имконият бўлмаслигини билиб, янги шартнома имзолашни хоҳламади.
Маълумотларга кўра, Гомес катта эҳтимол билан фаолиятини "Челси"да давом эттиради. Футболчига "кўклар" мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг шахсан ўзи қизқимоқда.
Руни: У менга Гиггзни эслатади
04.08.2020

Уэйн Руни «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Шубҳасиз, Де Брюйнени «Манчестер Сити»нинг асосий қуроли деб ҳисоблайман. Кевин айни дамда жаҳоннинг энг кучли уч яримҳимоячисидан бири бўлса керак. Унга қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган.
Де Брюйне менга Стивен Жеррардни эслатади. Ундаги энг ёқадиган жиҳат Кевин ҳеч қачон осон йўлни изламайди, у доим таваккал қилишга тайёр туради. У рақибларини югуртиришни ёқтиради.
Гиггз билан бирга тўп сурганимизда тўп Райанга келиб тушганида, фақат олдинга чопардим. Чунки билардимки у мени излаб топиб, тўпни етказса гол бўларди. Де Брюйне ҳам худди шундай ўйинчи. У ҳам ҳар қанча қийин вазият бўлмасин, тўпни жамоадошига аниқ етказиб бериши мумкин», - дейди Англия миллий жамоаси собиқ форварди The Times’га берган интервьюсида.