13.11.2021

Диогу Далот фаолиятини яна Италияда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.

Манба хабарига кўра, «Рома» клуби португалиялик 22 ёшли ҳужумкор ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Римликлар устози Жозе Моуриньо Далот жамоанинг ўнг қанотдаги ҳужумкорлигини оширишига ишонмоқда. Футболчи ва мураббийнинг агенти Жорже Мендеш экани бу ўтиш амалга ошиши имкониятини оширади.

Диогу ўтган мавсум «Милан» сафида А Серияда ўйин амалиётига эга бўлганди, аммо Италиядан Англияга қайтгач, яна «МЮ» захира ўриндиғида қолди.

Маълумот учун, Далот жорий мавсум Сульшер қўл остида 6 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 316 дақиқа тўп сурди.

Муҳокама

12.11.2021

Daily Mail хабарига кўра, англиялик посбон учун «Ньюкасл Юнайтед» асосий даъвогарлик қилмоқда. Ҳендерсон Манчестер клубида захира ўриндиғида қолишда давом этса, ёзги трансфер ойнасида янги жамоага ўтмоқчи.

Дин ёзда жароҳати сабабли Англия миллий жамоаси сафида Евро-2020да иштирок эта олмаган бўлса, июль ойида коронавирус сабабли мавсум олди тайёргарликни ўтказиб юборганди. Натижада Де Хеа яна «МЮ»нинг асосий посбонига айланди.

Маълумот учун, Ҳендерсон жорий мавсум фақатгина битта ўйинда – Англия кубоги доирасида «Вест Ҳэм»га қарши баҳсда (0:1) «МЮ» дарвозасини қўриқлади. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача имзоланган.

Муҳокама

09.11.2021

«Манчестер Юнайтед» муҳит бузилган кўринади. Жамоа кутилган натижаларни қайд эта олмаяпти. Клуб раҳбарияти жамоа кучли тўртликка кира олмаслиги ойдинлашган тақдирдагина Уле-Гуннар Сульшер истеъфосини кўриб чиқишини маълум қилди.

Шунга қарамай, жамоанинг бир гуруҳ ўйинчилари норвегиялик мураббийдан норози бўлмоқда. Улар бош мураббий ўзи ёқтирган футболчиларга кўпроқ имкон бераётганини иддао қиляпти. Хусусан, кўпчилик Сульшер ўйинга туширмаётган Донни ван де Бекни қўллаб-қувватламоқда.

Ўз вақтида «Аякс» етакчиси сифатида олиб келинган плеймейкер икки мавсумда бери сабабсиз захирага михланган.

Жамоа етакчиларидан Бруну Фернандеш Сульшер бош мураббий сифатида ўйинга аниқ режа таклиф қилмаётганига эътироз қиляпти. Криштиану Роналду эса аввалги стандартлар йўқ бўлиб кетганига афсус чекмоқда.

Бу масалаларнинг ҳар бири жамоанинг мусобақалар жадвалидаги мавқеига салбий таъсир қилмоқда. Чемпионлик учун курашиши кутилган «Манчестер Юнайтед» тобора пастлаб бормоқда.

Муҳокама

09.11.2021

Daily Express нашри тарқатаётган хабарга кўра, агар «Манчестер Юнайтед» жорий мавсум якунларига кўра, кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритмаса, Криштиану Роналду жамоани тарк этади.

Маълумотларга қараганда, Роналду фаолиятининг сўнгги даврларини Европа Лигаси сингари иккинчи даражали турнирларда ўкказмоқчи эмас. Қолаверса, 36 ёшли ҳужумчи жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўя олмаётганидан ғазабланмоқда.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» мусобақа жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди. Уле-Гуннар Сульшер жамоаси 11 учрашувда 17 очко тўплади.

Криштиану Роналду жорий мавсум Англия премьер-лигасида саккизта учрашувда рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида манчестерликларнинг бешта голига муаллиф бўлди.

Муҳокама

09.11.2021

«МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерга 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «Уотфорд»га қарши баҳсга тайёргарлик кўриши айтилди, деб ёзади ESPN.

Раҳбарият норвегиялик 48 ёшли мутахассиснинг ўзгаришлар қила олишига ишонмоқда. Клуб «МЮ» кучли тўртликдан ўрин олиши хавф остида қолсагина, мураббийни истеъфога чиқаради. 

Манбага кўра, жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги натижалари Сульшернинг ҳалигача истеъфога чиқарилмаганига асосий сабабдир. 

«Юнайтед» АПЛда 6-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Челси»дан 9 очкога ортда қолмоқда, 4-ўриндаги «Ливерпуль»дан 5 очко орқада. ЕЧЛда эса 4та ўйинда 7 очко тўплаган жамоа ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Муҳокама

09.11.2021

Поль Погба ЖЧ-2022 саралаш босқич навбатдаги тур учрашувларини ўтказиб юборади.

ФФФ расмий сайти хабарига кўра, Погба миллий жамоа сафидаги дастлабки кунги машғулотларда тўпга зарба бераётганида жароҳат олиб, машғулотни эрта якунлаган.

Яримҳимоячи сонидаги жароҳат сабабли ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Қозоғистон ва Финландияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади. У 9 ноябрь куни миллий жамоа ихтиёрини тарк этган. Погбанинг ўрнига «Рома» футболчиси Жордан Верету чақирилган. 

Маълумот учун, Франция — Қозоғистон ўйини 13 ноябрь, Финляндия — Франция баҳси 16 ноябрь куни ўтади. Франция миллий жамоаси D гуруҳида 6 ўйинда 12 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Погба клуби сафида АПЛдаги уч ўйинлик дисквалификацияни ўтамоқда. У АПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда 7та ассистни амалга оширган.

Муҳокама

07.11.2021

«Юнайтед» ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Поль Погбага ўринбосар қидирмоқда.

Клуб хўжайинлари агар Погба янги шартномага кўнмаса, ўрнига бошқа франциялик ярим ҳимоячи — Орельен Чуаменини олиб келмоқчи.

«Монако» нинг 21 ёшли футболчисига манчестерликлар ташқари Англиянинг бир неча клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

«Манчестер Юнайтед» мутасаддилари тез орада  музокара бошлашга тайёрланмоқда.

Тчуаменининг «Монако» билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача амал қилади. Лекин францияликлар яхши таклиф бўлса, футболчини қўйиб юборади. Ҳозирча, истеъдодли ўйинчи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Муҳокама

06.11.2021

Англия Премьер-лигаси 11-тури доирасидаги марказий учрашувда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Манчестер Сити»га мағлуб (0:2) бўлгач, мезбонлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфо ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Клуб билан хайрлашиш вақти етдими? Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Клуб раҳбарияти билан доимий алоқадаман, улар билан муносабатимиз ҳар доим очиқ. «Манчестер Юнайтед» учун ишлашда давом этаман, клуб учун яхши бўлиши тарафдориман. Шу ерда эканман, натижаларни яхшилашга интиламан», - дейди «МЮ»нинг норвегиялик бош мураббийи ўйиндан кейин BBC’га.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 11-туридан кейин 17 очко билан ҳозирча 5-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, «Ливерпуль» билан мағлубиятли (0:5) ўйиндан кейин клуб раҳбарияти Сульшерга учта ўйинга имконият бергани ҳақида хабар қилинганди. Ушбу баҳсларда «МЮ» фақат «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб (3:0), «Аталанта» билан дуранг (2:2), «Сити»га эса ютқазди (0:2).

Муҳокама

05.11.2021

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Луи Саа жамоа форварди Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«Сульшер Роналдунинг қайтганидан хурсанд бўлиши керак, чунки у — ўзга сайёралик. У исталган жамоада, исталган лигада ўйнай олади ва доим гол уради. У жамоаси учун садоқатли ва ўзини қурбон қилишга тайёр.

Бутун дунёга таъсир қила оладиган футболчи бўлса, бу — Роналду. Мен нафақат футбол, балки ижтимоий нарсалар ҳақида ҳам гапиряпман. Кўпчилик у нима қилаётганини билади. У — намуна ва илҳом манбайи. 

Биз у билан доим тил топишардик. Менга у билан осон эди, чунки иккаламиз ҳам меҳнаткашмиз. Агар Роналду сизга жамоадош сифатида ёқмаса, демак, сиз меҳнаткаш эмассиз. Бундан ташқари у доим табассум қилади.

Баъзан ундан ҳимояланишнинг иложи йўқдек туюлади. У билан яна ўйнашни истардим. Криштиану — машина», — дея французнинг сўзларини келтиради Marca.

Саа «МЮ»да 2004-2008 йиллар оралиғида Роналду билан бирга ўйнаган.

Муҳокама

04.11.2021

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

«Мен «МЮ»нинг «Аталанта»га қарши баҳсини кўрмадим. Лекин ҳамшаҳарларимизга қарши ўйинимиз олдидан албатта ушбу ўйинни кўриб чиқаман. Бу уларнинг кучига тўлиқ баҳо беришим ва рақибдан қандай хавф кутишим мумкинлигини билиб олишим учун жуда зарур. Улар қанчалик кучли эканини кўришим ва ҳис қилишим керак. 

Уларда тарихдаги энг зўр футболчилардан бири мавжуд. Роналду — голлар машинаси. 

Кўпчилик «Брюгге»га қарши учрашув «Манчестер дербиси»дан кўра муҳимроқ деганимда эътироз билдирди. Мана энди энг муҳим учрашув «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс», - деди испаниялик мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» 6 ноябр санасида АПЛ доирасида «қизил иблислар» билан кураш олиб боради.

Муҳокама