24.06.2020

«Юнайтед» Скот Мактоминей билан шартнома узайтирилганлигини расман эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, янги шартномага кўра шотландиялик футболчи 2025 йилгача Манчестер клубида тўп суради. Шунингдек, янги келишувга шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.

Мактоминей «Юнайтед» академияси тарбияланувчиси саналиб, у клуб сафидаги дебютини 2017 йилда «Арсенал»га қарши учрашувда нишонлаганди.

23 ёшли хавбек асосий жамоа сафида жами 75 ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилган. Жорий мавсумда эса АПЛ доирасида 21 ўйинда тўп суриб, 4 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.

Муҳокама

21.06.2020

Бруно Фернандеш “Тоттенҳем”га қарши ўйин ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. ESPN нашри учун берган интервюсида, футболчи Погба ва Роналду билан муносабатларига ойдинлик киритиб ўтди.

Мени ва Полни барча бир жамоада тўп суришимизни истамоқда. Албатта, биз ҳам “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилишдан мамнунмиз. Аллақачон у билан дўстлашиб олдим. Энди майдондаги ҳаракатларимиз орқали жамоамизнинг ғалабасини тъаминлашимиз лозим.

Тан олиш лозим, иккимиз ҳам майдонда таваккал қилишга мослашган футболчилармиз. Ўйин давомида кескир паслар ижро этиш, прессингни дриблинг билан йўққа чиқариш сингари вазифалар бизга юклатилган. Бундан ташқари, икки ҳил услубда тўп сурганимиз учун ҳам тандемда ҳаркат қилиш иккимиз учун ҳам фойдали. Айниқса, жарима майдончасига ёриб кириш бобида, бизнинг тандем қолганлардан ўзиб кетади деган умиддаман. Энг муҳими, бирга кучли ва самаралари ҳаракат қилиш.

Бугунги учрашувдан сўнг, шуни тушуниб етдимки, биз бирга ҳаракат қилишимиз лозим. Ана шуднда, рақиб жарима майдончаси олдида ҳавфли вазиятлар сони ортади. Сабаби, биз ҳужумдаги кескинликни таъминлаб берамиз. Энди шу вазиятларни голга айлантириш устида ишлаймиз.

Аниқ биламан, агар биз Пол билан майдонга бирга тушсак, бунинг уддасидан чиқамиз. Биз билан “Юнайтед” янада кучли бўлади.

Айни дамда, у билан алоқалримиз жуда яхши. Биз майдонда ҳам, унинг четида ҳам қалин дўстлашиб олдик. У кўпинча видеоўйинлар ўйнаш учун мени ўз уйига таклиф этади.

Умид қиламанки, ҳаммаси кўнгилдагидек амалга ошади. Пол ҳам олдига жуда катта мақсадлар қўядиган футболчи. Биз жамаога ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун кўмак беришимиз лозим. ЕЧЛ нималарга қодир эканлигимизни бутун дунёга исботлаб қўйишимиз учун жуда муҳим мусобақа.

Роналдунинг муносабати? Албатта, у менинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишим борасида ўз маслаҳатларини аямади.

У ўз интервьюларида менинг ўйинимни мақтаганини эшитдим. Бу жуда ёқимли туйғу. У яқинда менга смс юборди. Эътиборлиси шундаки, у мослашиб жараёни ва клубдаги аҳволим билан қизиқди. Тан оламан, унинг фикри мен учун жуда муҳим. Роналду сингари мега ижрочи билан терма жамоада тўп суриш ва у билан дўстона алоқада бўлиш мен учун катта шараф.

Муҳокама

20.06.2020

Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 30-тури доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндан (1:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба қозона олмаганимиздан бироз хафаман. Футбол – қизиқ. Ўтган йилги ўйинда «Тоттенҳэм» бизни 40 дақиқа қийнаганди, бугун эса аксинча ҳолат бўлди. Дастлабки 25 дақиқада жуда секин ўйнаган бўлсак-да, жамоамнинг ўйинидан қониқдим.

Погба – жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири. Унинг сафга қайтиши жуда ёқимли. Бундан ўзи ҳам жуда хурсанд. Жароҳатдан тикланиш учун сарфланган 10 ой Поль учун жуда оғир дамлар эди. Аминманки, бугун барча унинг ўйинга бўлган кучли чанқоғини сезди. Ҳозирги «МЮ» Погба жароҳат олган даврдаги жамоа эмас. Погба Фернандеш билан кучли тандемга айланишади.

Яхши ўйин намойиш этган бўлсак-да, натижадан қониқмадим. Биз ғалабага ҳақли эдик. Рақиб посбони Уго Льорис фантастик сейвларни амалга оширди. Биз кўпроқ гол уришимиз шарт эди», – дея норвегиялик мураббийнинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Муҳокама

20.06.2020

Рой Кин «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндаги хатоси учун клуб дарвозабони Давид де Хеани танқид қилди.

«Бу дарвозабонни кўрсам кайфиятим бузилаяпти. Ўша ерда бўлганимда танаффусда муштлашиб, хуморимдан чиққунча дўппослардим. Шокдаман. Тўп ўтказиб юборилган вазият дарвозабонлар учун оддий зарба эди.

Буни қандай қайтармаслик мумкин эди? Эҳтимол, танаффусда Де Хеа билан жиддий гаплашиб олишган. Давид сўнгги йилларда мен кўрган энг ортиқча баҳоланган дарвозабон саналади. Менга қолса, ўша хатоси учун учрашувдан кейин уни клуб автобусига чиқишига умуман қўймасдим» - дея фикр билдирди ирландиялик яримҳимоячи Sky Sports’га. 

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» - «МЮ» (1:1) учрашувининг 27-дақиқасида Бергвейн томонидан жарима майдонига ёриб кириб йўллаган зарба Де Хеанинг қўлига тегиб дарвозадан жой олди.

Муҳокама

18.06.2020

«Астон Вилла» клуби етакчиси Жек Грилиш мавсум якунида «Манчестер Юнайтед» клуби сафига қўшилиши мумкин.

The Daily Mail’нинг ёзишича, «Астон Вилла» клуби ўз яримҳимоячисининг «Манчестер Юнайтед» сафига ўтишига рози бўлган. Футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этмоқчи. Бирмингем клуби Грилишнинг трансфери учун «МЮ»дан 80 миллион евро сўраган. Аммо «Юнайтед» мавсум якунигача трансфер борасида музокара бошламоқчи эмас. Клуб «Астон Вилла»нинг футболчи нархини туширишига ишонмоқда.

Маълумот учун, Грилиш жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 26 ўйинда 7та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.

Муҳокама

16.06.2020

Ҳарри Магуайр жамоа дарвозабони Давид де Хеа ҳақида фикр билдирди.

«Давид билан бирга қарийб бир йилдан буён ёнма-ён ўйнаяпман ва шуни айтишим мумкинки, у юқори даражадаги дарвозабон. Унинг Премьер-лигадаги ўйинларини кўп йиллардан бери кузатиб келаман. Де Хеани АПЛнинг сўнгги 10 йиллигидаги энг яхши посбони деб биламан.

Гоҳида унинг машғулотларини алоҳида кузатиб завқланаман. Машғулотларда унга гол уришим жуда қийин», - дейди «МЮ» сардори клуб расмий сайтига.

Маълумот учун, АПЛ жорий мавсумида «Манчестер Юнайтед» клуби чемпионатда энг кам гол ўтказиб юборган тўрт клубдан бири бўлиб турибди.

Муҳокама

16.06.2020

Англия Премьер-Лигасида мавсумни давом эттиришга тайёргарлик кўриляпти.

Коронавирус пандемиясига қарши кураш чораларидан келиб чиқиб, стадионлар «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратилади.

«Қизил» ҳудудга стадион дарвозаси, кийиниш хонаси, техник ҳудуд, туннель ва футбол майдони киради. Унда ўйинга 5 кун қолганда коронавирус тести топширган ва натижаси манфий бўлган кўпи билан 110 одам бўлишига рухсат берилади. Стадионнинг ўзида умумий ҳисобда 300 одамдан ортиқ бўлиши тақиқланади.

Ўйинга отланишдан олдин барча футболчилар, мураббийлар ва ходимлар коронавирус тестини топшириши ва касаллик аломатлари ҳақида хабар беришлари шарт. Клубнинг транспорт воситаси дезинфекция қилиниши, футболчилар эса ижтимоий масофани сақлаши лозим.

Стадионга етиб келган жамоалар ижтимоий масофани сақлаши, футболчиларни тўпланиб қолишининг олдини олиши, навбати билан майдонга чиқиши ва қўл бериб кўришишдан сақланиши лозим.

Муҳокама

16.06.2020

«Юнайтед» клуби «Барселона» хавбеки Анссумане Фатини сотиб олишга жиддий киришган. 

The Times нашрининг ёзишича, манчестерликлар Каталония клубига Фати учун 150 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «Барселона» раҳбарияти молиявий қийинчиликларига қарамай, 17 ёшли футболчисини ўз таркибида сақлаб қолишга қарор қилган. Фатининг шартномадаги товон пули 170 миллионни ташкил этади.

Шунингдек, футболчига «Ньюкасл», «Монако», «Ницца» ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Олдинроқ, «МЮ» Фати учун «Барса»га 100 миллион евро таклиф қилгани, бироқ Каталония клуби таклифни рад этгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Фати жорий мавсумда Ла Лига доирасида 16 ўйинда майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилган.

Муҳокама

15.06.2020

«Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов жамоанинг мавсум охирида кучли тўртликка кириш имкониятларини юқори баҳолади.

«МЮ»да яхши имконият бор. Умид қиламанки, жамоа жангга тайёр бўлади. Чунки 3 очколик фарқ ҳеч нарса эмас.

Погба? Унинг жароҳатдан қайтиши – ажойиб янгилик. Лекин муаммо шундаки, у узоқ вақт ўйнамади. Жароҳатдан кейин қайтиш унинг бошланғич таркибдаги ўрнига таъсир қилиши мумкин. Агар Сульшер уни дарҳол жангга ташласа, буни кўриш қизиқарли бўлади.

Погба ва Бруну Фернандеш бирга ўйнашлари мумкин. Улар тил топиша олишадими, ҳайронман. Бу жуда яхши боғлам бўлиши мумкин.

Мавсумнинг тикланиши? Жамоаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан қандай тайёрланишини, одатий сифат, тезлик ва шиддат даражасига етиш учун қанча ўйинлар керак бўлишига қизиқяпман.

Бу ўртоқлик ўйинлари ёки машғулотларни томоша қилиш каби бўлиши мумкин. Бундеслигани томоша қилаётганда менда худди шундай туйғу бўляпти», – деб болгариялик собиқ форварднинг сўзларини келтиради Reuters.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ турнир жадвалида 29та турдан сўнг 45 очко тўплаб, 4-ўриндаги «Челси»дан  3 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Муҳокама

15.06.2020

The Sunday Times’нинг хабар беришича, «МЮ» 23 ёшли яримҳимоячи учун «Реал» билан курашга қўшилган. Йил бошида «Реал» нидерландиялик футболчи учун 49 миллион фунт таклиф этгани ва клублар келишувга яқинлиги ҳақида хабар берилганди. Аммо пандемия сабабли музокаралар якунланмай қолган. 

Daily Mail’нинг ёзишича, «Реал» ҳозирда ҳам ван де Бек учун даъвогарлик қилмоқда, аммо молиявий ҳолат сабабли 49 миллион фунтни бўлиб бериш шартини қўймоқчи. «МЮ» вице-президенти Эд Вудворд эса «Аякс»га футболчи учун 36 миллион фунтли трансфер таклифини жўнатган. «МЮ» собиқ футболчиси Эдвин ван дер Сарнинг «Аякс» спорт директори эканлиги бу борадаги курашда Англия клуби имкониятини ошириши мумкин.

Маълумот учун, ван де Бек жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида «Аякс» сафидаги 23 ўйинда 8та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.

Муҳокама