12.06.2020

«Юнайтед» Федерико Бернардескига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Calciomercato.

Манбанинг ёзишича, Англия клуби италиялик ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида таклиф этмоқчи. Олдинроқ «Ювентус» Бернардескини трансферга қўймоқчи эканлиги хабар берилганди.

Туринликлар Федерикони бошқа футболчига алмашишга тайёр. «МЮ» ҳам Бернардески учун захира таркибидаги футболчиларидан бирини «Юве»га таклиф этмоқчи.

Маълумот учун, Бернардески 2017 йилда «Фиорентина»дан 40 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтганди. 26 ёшли форвард жорий мавсумда А Серияда 18 ўйинда майдонга тушиб гол уролмаган.

Муҳокама

12.06.2020

Люк Шоу «қизил иблислар» ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг имкониятларини юқори баҳолади.

«У бу мавсумда тўхтатиб бўлмас даражада кўринди. Мен олдин бундай Рэшфордни кўрмагандим. У доим ўзига ишонарди, лекин бунчалик эмас. У ўсди, улғайди. 

Маркус энг яхшилардан бири бўлиш учун қобилиятга эга эканлигини билади ва максимал даражада бунга эришишга ҳаракат қилади. Агар у шундай ўйнашни давом эттирса, «Олтин тўп»ни ютмаслигига сабаб кўрмаяпман», – дея Шоунинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

22 ёшли форвард бу мавсумда «МЮ» сафида барча турнирлар доирасида 31та ўйин ўтказиб, 19та гол урди ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Муҳокама

11.06.2020

Виссам Бен Йеддерни сотиб олади. Бу ҳақда Франция матбуоти хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, футболчининг ўзи ҳам “Олд Траффорд”га йўл олмоқчи. “Монако” ҳам коронавирус пандемияси туфайли Бен Йеддерни сотиб юборишга тайёр.

У ушбу мавсум Франция чемпионатида 26 та ўйинда 18 та гол ва 6 та голга муалликлик қилди. Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати коронавирус касаллиги туфайли муддатидан олдин тўхтатилган.

Муҳокама

10.06.2020

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Хамес Родригес янги мавсум олдидан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun.

Нашрнинг ёзишича, манчестерликлар колумбиялик 28 ёшли футболчининг трансфер баҳосини пасайтириш борасида Мадрид клубига мурожаат қилган. «Реал» бу борада жавоб берса, «МЮ» музокара бошлаши кутилмоқда.

Хамесга Мадриднинг «Атлетико» ҳамда Англиянинг «Ньюкасл» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг қиммат трансфер баҳоси ва пандемиядан кейин клублар молиявий ҳолатининг аниқ прогнози йўқлиги учун жамоалар расмий таклиф билдиришга шошилмаяпти. 

Олдинроқ, Мадрид клуби Хамес учун 40 миллион евро сўраётгани ҳақида хабарлар янграганди.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсумда Ла Лига доирасида «Реал» сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Муҳокама

10.06.2020

«Лос-Анжелес Гэлакси»да ўйнаётган Хавьер Эрнандес манкунианликларнинг собиқ устози Дэвид Мойес ҳақида гапирди.

Маълумот ўрнида, Мойес клубни 2014/2015 йилги мавсумда бошқарган. Айни пайтда у «Вест Ҳэм»да ишламоқда.

«Ростини айтсам, мен доим «қизил» бўлиб қоламан. Мойес билан менда ҳеч қачон шахсий муаммолар бўлмаган. Аммо ишонаманки, «МЮ» уни тайинлаб хатога йўл қўйган.

Бу хато эди. У ёмон мураббий эмасди, шунчаки сэр Алекс Фергюсоннинг ўрнини эгаллаш қийин эди. Ҳатто ҳозирча Гвардиола, Клопп ва Моуриньо ҳам босс (Фергюсон) даражасида эмас. Улар бу даражага яқин келишмоқда.

Мойеснинг тайинланиши айримларнинг фаолиятида бурилиш яссади. Мен Рафаэль, Дэнни Уэлбек ва  бошқа футболчилар ўйнаш учун жамоадан кетишга мажбур бўлдик», – дейди мексикалик форвард «Locker Room» шоусида.

Муҳокама

10.06.2020

Англия Премьер-лигаси расмий сайти чемпионат баҳслари 17 июндан давом эттирилишини расман эълон қилди.

«Премьер-лига акциядорлари барча эҳтиёт чоралари ва талабларга риоя қилинган ҳолда чемпионат учрашувларининг 17 июнь кунидан давом эттирилиши борасида келишувга эришишди», - дейилади расмий баёнотда.

Олдинроқ, дастлаб қолдирилган ўйинлар - «Астон Вилла» – «Шеффилд Юнайтед» ва «Манчестер Сити» – «Арсенал» учрашувлари 17 июнь куни ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Навбатдаги ўйинлар 19-20 июнь кунлари ўтказилади. Мавсум 1-2 августгача якунланиши, 8 августда эса Англия кубоги финали ўтказилиши айтилган эди.

Муҳокама

05.05.2020

Маркус Рэшфорд сўнгги пайтларда майдондан четда қолиш унга қийинчилик туғдирганини тан олди.

Январь ойининг ўрталарида Рэшфорд жароҳати сабабли майдондан четда қолди. Кейинчалик эса пандемия сабабли мавсум тўхтатилди.

«Мен қийин даврни бошдан кечирдим. Футбол майдонига кира олмаслигингизни тушуниш манавий жиҳатдан жуда қийин. Ахир, бу менинг ҳаётимку.

Ўйимда машғулот ўтказиш учун барча зарур жиҳзлар бор, шунинг учун кўп шуғулланаман. Менда оддий ғайрат бор – мавсум тиклангач Англия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлишни истайман.

Агар мендан футболчи касбидаги энг ёмон ҳолат нима деб сўрасанги, ўйин амалиётисиз қолиш деб жавоб бераман. Баъзи футболчилар бу борада хотиржам бўлишларини биламан, аммо мен эмас», — деди Рэшфорд.

Муҳокама

04.05.2020

Оле-Гуннар Сульшер коронавирус пандемияси тугаганидан сўнг трансферлар бозорида бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

«Футбол нормал ҳолатга қайтади ва бунга тайёр бўлиш жуда муҳим. Биз ҳар жабҳада энг яхшиси бўлишни истаймиз ва, албатта, ҳозир ўйинчиларни кўпроқ муҳокама қилиш, янги трансфер режаларини тузиш имкониятига эгамиз.

Мураббийлар штаби ва мен етарлича ўйинларни томоша қилдик, хулосалар чиқардик ва муҳокама қилдик.

Трансфер бозори қандай муносабатни талаб этади? Айрим жамоалар молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ўйинчиларини сотишга мажбур бўлишади. Эҳтимол, бундан фойда кўришимиз мумкин. 

«Юнайтед»нинг молиявий аҳволи яхши, биз бу борада энг катта клубларданмиз. Ишонаманки, ҳаммаси нормал ҳолатга қайтгач, ўзимиз истаган трансферларни амалга ошира оламиз», – деб Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Муҳокама

04.05.2020

«Манчестер Юнайтед» ёзига трансфер ойнасида жамоа яримҳимоячиси Жесси Лингард билан хайрлашиши кутилмоқда, дея ёзади 90min портали.

Сульшер қўл остида захира ўриндиғида қолиб кетган футболчига Англия Премьер-лигасининг «Ньюкасл», «Эвертон», «Вест Ҳэм» ва «Лестер» клубларидан таклиф бор. 28 ёшли англиялик яримҳимоячининг шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланиши боис, манчестерликлар футболчини сотиб юборишни ўйлашмоқда. Лингарднинг трансфер нархи 20 миллион еврога яқин баҳоланмоқда.

«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси саналмиш Жесси жорий мавсумда жами 35 ўйинда 2та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Муҳокама

04.05.2020

Поль Погба карантин ҳолатига қарамай, деярли барча жамоадошлари билан алоқада бўлиб турганлиги ҳақида гапирди.

«Барча жамоадошларимиз билан мессенжерлар орқали гаплашиб турибмиз. Эрик Байи, Перейра, Линделёф, Хуан Мата, Лингрард билан суҳбатлашдим. Клуб аъзолари доимий алоқада. 

Алоҳида карантинга олинсам, ёнимда Эрик Байи бўлишини истардим. Чунки у жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи. У билан кунни кулги билан ўтказишим мумкин бўлади», - дейди Поль Погба клуб расмий сайтига.

Олдинроқ Погба трансфери учун «Реал» клуби «МЮ»га 70 миллион фунт стерлинг таклиф этаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Муҳокама