Forbes:«Юнайтед» қиммат жамоа
07.06.2017

«Манчестер Юнайтед» Forbes нашри талқини бўйича қаторасига энг қиммат футбол жамоаси деб топилди.
Европа Лигиасинингт амалдаги ғолиби Испаниянинг икки гранд жамоаси «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» ни ортда қолдирди.
«Манчестер Юнайтед» 2015-2016 мавсумдаги даромади 593 миллион фунтни ташкил қилди, бу тахминан икки испан жамоасининг даромадидан 60 миллион фунт кўп дегани.
Forbes талқини бўйича энг қиммат баҳоланган ТОП-10 жамоалар рўйҳати қуйидаги кўринишда :
1) Manchester United - US$3.69 миллиард (£2.86)
2) Barcelona - $3.64 миллиард (£2.82)
3) Real Madrid - $3.58 миллиард (£2.77)
4) Bayern Munich - $2.71 миллиард (£2.10)
5) Manchester City - $2.08 миллиард (£1.61)
6) Arsenal - $1.93 миллиард (£1.50)
7) Chelsea - $1.85 миллиард (£1.43)
8) Liverpool - $1.49 миллиард (£1.15)
9) Juventus - $1.26 миллиард (£980 миллион)
10) Tottenham - $1.06bn (£820m)
Фергюсон: Футболдан зериктирмаслик лозим
06.06.2017

«Манчестер Юнайтед» клубининг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг фикрича, футбол томошабинни асло зериктирмаслиги керак.
«Бугун қарши ҳужумга асосланган тактика кўпроқ қўлланилмоқда. Айни пайт майдонлар ҳолати аъло даражада ва футболчиларнинг хавфсизлигига катта эътибор берилмоқда».
«Буларнинг барчаси ҳозирги футбол қиёфасини тўлдирмоқда, кураш қизғин тус олмоқда. Ўйлашимча, зиммамизда томошабинларни зериктирмасликдек масъулиятли мажбурият, қарз бор».
«Хуллас, омма борлиги ва уни қувонтиришимиз шартлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. «МЮ»даги ишим давомида энг асосийси ҳисобда олдинда бориш бўлган».
«Ҳисоб 4:3ми - зўр, 5:4 бўлса ундан ҳам зўр. Дейлик, мураббийликдаги охирги ўйинимда 5:5 ҳисоби қайд этилганди. «Юнайтед»даги хайрлашув учрашувида бундан ортиғини тилай олмасдим», - дейди шотландиялик мутахассис.
Агент: Марсьяль жамоада қолади
05.06.2017

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоани трансферлар мавсумида тарк этмаслиги маълум бўлди. Буни футболчининг агенти Филипп Ламболи ҳам тасдиқлади.
«Марсьялнинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади. Уни «Манчестер Юнайтед» дан кетишига ҳеч қандай сабаб йўқ».
«Агар бирор бир муаммо бўлганида Эд Вудворд мени огоҳлантирган бўларди. Биз у билан сўнгги учрашувимизда бошқа масала ҳақида суҳбатлашдик», — дейди агент Goal нашрига.
Маълумот учун, ортда қолган мавсум Антони Марсьяль АПЛ нинг 25 учрашувида жумладан 18 тасида асосий таркибда майдонга тушиб, 4 та гол урган.
Робсон: Марсьяль ва Рашфорд 20 тадан гол уриши лозим
05.06.2017

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Брайан Робсоннинг фикрича, манкунианлар ҳужумчилари Антонио Марсьяль ва Маркус Рашфорд келаси мавсум 20 тадан гол уриши лозим.
«Улар вазиятлардан унумли фойдаланишлари, киллерга айланишлари керак. Рашфорд ва Марсьяль келаси мавсумда яхшироқ ўйнашади, чунки уларнинг тажрибаси ортди. Аввалига ёшлар ўзини яхши кўрсатади, кейин эса кўринмай кетади. Рашфорд яхши ўйнаяпти, аммо у бунданда яхшироқ ҳаракат қила олади».
«Рашфорд ва Марсьяль келаси мавсум 20 тадан гол уриши керак. Бу руҳият ва машғулотларга боғлиқ. Агар МЮ футболчилари вазиятлардан унумлироқ фойдаланишса, кўп сонли дуранглар ғалабага айланади», - дейди Робсон.
Якунланган мавсумда Марсьяль 8 та, Рашфорд 11 та гол урди
Бейл «Юнайтед»га ўтадими
05.06.2017

«Реал» футболчиси Гарет Бейл фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.
Independent нашри хабарига кўра, мадридликлар Бэйл учун потенциал вариант «Манчестер Юнайтед»нинг таклифига рози бўлган. «МЮ» ҳам футболчи учун рад қилиб бўлмас сумма тақдим этган.
«МЮ» уэлслик футболчи учун 110 миллион евро тўлайди.
Варан ва Мората «Юнайтед» қизиқишлари доирасида
03.06.2017

«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ва ҳужумчиси Альваро Мората «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатган.
Франциялик ҳимоячи «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ёзги трансферлардаги бош мақсадига айланган, у 24 ёшли бу футболчини «Реал»да ишлаган вақтида асосий таркибга олиб кирганди. Мадридликлар эса «Юнайтед» дарвозабони Давиде де Хеага қизиқиш билдиришда давом этмоқда, Варан ушбу трансферга қўшилиши мумкин.
Манкунианликлар Альваро Моратани ҳам таркибга қўшиб олмоқчи. Моуриньо испаниялик бу ёш ҳужумчини жароҳат туфайли узоқ вақтга сафдан чиққан Златан Ибраҳимович ўрнига олиб келмоқчи.
Бундан олдинроқ Италиядаги нашрлар«Милан» Моратага йилига 8 млн евро тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф этгани ҳақида ёзишганди.
«МЮ» Ляказетт учун кураш бошлади!?
03.06.2017

Александр Ляказетт «Лион»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, «МЮ» ушбу ҳужумчи трансфери учун 57 миллион евро сарфлашга тайёр.
Бундан олдинроқ Ляказетт «Лион»дан кетиши ҳақида маълум қилганди, у Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши кутилаётганди.
«Лион» президенти Жан-Мишель Олас жамоа ушбу футболчини талаб этилган нарх тўланса, қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.
1 июнь куни «Атлетико» ёзда футболчи сотиб ололмаслиги маълум қилинди. Натижада, ушбу жамоа ўз футболчиларини ҳам сотмаслиги ойдинлашди - «МЮ» ушбу жамоадан Антуан Гризманни сотиб олиш фикридан қайтди. Ўз навбатида «Атлетико»га трансфери амалда ошмайдиган бўлган Ляказетт Манчестерга йўл олиши эҳтимоли ортди.
«Манчестер Юнайтед» Ляказеттдан ташқари Альваро Мората ҳамда Андреа Белотти номзодларини ҳам«тўққизлик» ҳужумчиси ўрни учун кўриб чиқмоқда (жароҳат олиб узоқ вақтга сафдан чиққан Златан Ибраҳимович ўрнига).
Якунланган мавсумда 25 ёшли франциялик футболчи «тўқувчилар» жамоаси учун барча турнирлар доирасида 44 учрашувда майдонга тушган ва 35 гол урган.
«МЮ» Ибраҳимович билан шартномани узайтирмоқчи
03.06.2017

«Манчестер Юнайтед» жароҳат туфайли 9 ой муддатга сафдан чиққан Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтирмоқчи.
The Telegraph хабарига кўра, манкунианликлар 35 ёшли швециялик футболчининг тикланиш жараёнини кузатиб бормоқда ва унинг ҳолатини яхши баҳоламоқда. Томонлар шартномани узайтириш бўйича музокаралар столига ўтиради.
Бундан олдинроқ футболчининг агенти Мино Райола мижози Манчестерда қолишни истаётгани ҳақида маълум қилганди.
Бир йил муқаддам Ибраҳимович «МЮ» билан «1+1» схемасида шартнома имзолаганди. У Англия чемпионатининг якунланган мавсумида 28 ўйинда майдонга тушиб, 17 гол урган ва 5 голга узатма берган.
Крузе «Юнайтед» қизиқишлари доирасида!?
03.06.2017

«Вердер» ҳужумчиси Макс Крузе «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасига тушган.
Инглизлар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу ҳужумчини жамоага олиб келиши мумкин бўлган футболчилари рўйхатига қўшган.
Айни вақтда манчестерликлар Златан Ибраҳимович ўрнига марказий ҳужумчи қидирмоқда. Рўйхатда Крузедан ташқари Алваро Мората, Александр Ляказзет ва Андреа Белотти номлари ҳам бор.
Якунланган мавсумда Крузе жамоасининг Бундеслигадаги 23 учрашувида майдонга тушиб, 15 гол урган.
Бундан олдинроқ Крузега «Тяньцзинь Цюаньцзянь» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоаларидан қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар берилганди.
Давид де Хеа сотилмайди!?
01.06.2017

«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Давид де Хеани Мадриднинг «Реал» клубига сотишдан бош тортди. «Реал» испан учун 60 млн фунт стерлинг (69 млн евро) таклиф қилганди, бироқ манкунианликлар рад жавобини бердилар, деб таъкидламоқда Sky Sports нашри.
Аввалроқ Давид Жозе Моуриньо бошчилигида «МЮ»даги ҳаётидан мамнунлиги ва кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи жамоанинг бир қисми эканлигидан бахтиёрлиги маълум қилинганди.
Манкунианликлар Европа лигасида «Аякс»ни 2:0 ҳисобида ютиб, кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. «МЮ» мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлашда 2-саватчадан жой олади.