01.06.2017

Англия Премьер-лигаси 2015/16 йилги мавсумда 3,649 млрд фунт (4,17 млрд евро) миқдорида даромад кўрган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бу аввалги мавсумга қараганда 200 млн фунтга (228 млн евро) кўпдир.

Англияда энг кўп даромад қилган жамоа — «Манчестер Юнайтед» бўлган. Бу жамоа даромади миқдори 515 млн фунт (558 млн евро). Бу борада иккинчи ўринни «Манчестер Сити» эгаллаган — 392 млн фунт (418 млн евро).

Шунингдек, клублар футболчиларнинг ва бошқа ходимларнинг маошлари учун 2,241 млрд фунт (2,569 млрд евро) сарфлаган. Бу эса янги рекорд ҳисобланади.

2016/17 йилги мавсумида клубларнинг даромади янада ошиши кутилмоқда. Премьер-лиганинг Британия каналлари билан тузган шартномасига кўра, клублар уч йил давомида 8,4 млрд фунт (9,6 млрд евро) мукофот олади. Бу эса уларнинг даромадини 60 фоизга оширади.

Муҳокама

01.06.2017

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович манфаатларини билдирувчи футбол агенти Мино Райола 35 ёшли футболчи ўз фаолиятини «МЮ» да давом эттирмоқчилигини маълум қилди.

«Златан «Манчестер Юнайтед»да қолмоқчи. Унга Англия ёқади, у топ-чемпионатда ўйнашни давом эттирмоқчи. Агар Иброҳимович «МЮ» унга муҳим роль ажратаётганини кўрса, унда нима учун шартномани узайтирмасин?

У бошқа клублар учун ҳам қимматли активга айланиши мумкин. Бироқ фикримча, «Манчестер Юнайтед»га ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва барча томонлар нима истаётганини кўриш керак», деб айтди Райола Talksport нашрига берган интервьюсида.

Муҳокама

31.05.2017

Мадриднинг «Реал» клуби жиддий қизиқиш билдираётган «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа жамоасини ўзгартириш ниятида эмас. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, дарвозабон ўзининг инглиз клубидаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Боз устига манкунианилклар Чемпионлар Лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Де Хеа 2015 йилнинг ёзида «Реал»га ўтишга яқин турганди. Бироқ сўнгги дақиқаларда техник хатоликлар сабаб унинг трансфери амалга ошмай қолганди.

Испаниялик дарвозабоннинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси яна 2 мавсумга мўлжалланган. Шунингдек вазиятга қараб у яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Муҳокама

28.05.2017

«Сток Сити» «Манчестер Юнайтед» билан Уэйн Рунининг трансфери борасида алоқага чиққан. The People нашрининг хабар беришича, премьер-лиганинг якунланган мавсумида 13-ўринни эгаллаган бу клуб англиялик тажрибали футболчи учун 45 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. 

Ушбу футболчига Хитойдан ва океанортидан ҳам жиддий таклифлар бор. Шунингдек, уни собиқ жамоаси «Эвертон» ортга қайтармоқчи.

Руни якунланган мавсумда жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 39 учрашувида майдонга тушди ва 8 гол уриб, 10 голга узатма берди.

Бундан олдинроқ «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Руни клубда қолса, хурсанд бўлиши ҳақида айтганди.

Муҳокама

28.05.2017

Жозе Моуриньо ёзги  трансферлар вақтида камида 4 футболчини таркибга қўшиб олмоқчи.

Португалиялик мураббийи ўзи кимларни жамоага олиб келишни исташи ҳақида «МЮ» ижрочи директори Эд Вудвордга маълум қилган.

Daily Mail хабарига кўра, Моуринтонинг шорт-листида «Монако»нинг уч футболчиси бор – ўнг ва чап қанот ҳимоячилари Фабиньо ва Бенжамен Менди, шунингдек хавбек Тьемуэ Бакайоко номлари бор.

Бундан аввалроқ Манчестердаги бошқа бир жамоа «Манчестер Сити»«Монако»дан Мендини 38 миллион фунт эвазига сотиб олмоқчи бўлаётгани ҳақида хабар тарқалганди. «Шаҳарликлар» «Монако» етакчиларидан бири Бернарду Силвани трансфер қилди.

Шанба куни Моуриньо Монакога Формула-1 Гран-присини томоша қилиш учун етиб келганди.

Муҳокама

28.05.2017

«Интер» ярим ҳимоячиси Иван Перишич «Манчестер Юнайтед»га ўтишга розилик билдирган. Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, хорватиялик бу футболчи манчестеликлар жамоаси билан 4 йиллик шартнома тузади ва йилига 7 миллион евродан (28 миллион евро) маош олади.

«МЮ» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчини «ПСЖ» вариантини рад этиш ва «қизил иблислар» таклифини қабул қилишга кўндирган.

Перишич миланликлар клуби сафида 2015 йил ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Унгача ушбу хавбек «Вольфсбург» сафида ҳаракат қилган.

Якунланаётган мавсумда хорватиялик футболчи «Интер» учун 41 учрашувда майдонга тушган ва 10 гол уриб, 11 голга узатма берган.

Бундан аввалги хабарларда «МЮ» сафига «Атлетико»дан Антуан Гризманн ҳамда «Реал»дан Хамес Родригес келиб қўшилиши ҳақида ёзилганди.

Муҳокама

28.05.2017

Майкл Кэррик клуб билан амалдаги шартномани узайтирди. «Қизил иблислар» жамоаси расмий сайтида маълум қилинишича, янги келишув 2018 йилнинг июнига қадар тузилган.

35 ёшли Кэррик «МЮ» сафида 2006 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. Ўтган вақт ичида у жамоа сафида 459 учрашув ўтказган ва 24 гол урган. Англиялик бу футболчи жамоа билан беш марта АПЛ ғолиби бўлган, икки марта Лига Кубогида ғалаба қозонган, 6 марта Англия Суперкубоги, бир мартадан мамлакат Кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси ва клублар ўртасидаги чемпионат ғолиблигини қўлга киритган.

Муҳокама

28.05.2017

Жозе Моуриньога «Атлетико»дан Антуан Гризманнинг трансфери эҳтимоли юзасидан савол беришди.

«Мен Гризманн «Юнайтед»га келиши ҳақида ҳеч нарса билмайман. Буни Эд Вудворддан сўранг («Манчестер Юнайтед» ижрочи директор). Унга март ойидаёқ кимни олиб келишни исташим ва бунинг учун қанча пул кераклиги ҳақида айтиб бўлганман.

Энди у ишлайдиган вақт келди. У августгача ишлаши керак, кейин мен иш бошлайман. Кейинги икки ой давомида мен футболдан ташқаридаман.

Мен якунланган мавсумдан қониқиш ҳосил қилганман, Лига кубоги ва Европа Лигаси кубогида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигасига қайтдик. Энди мен дам оламан ва ҳамма ишдан чекинаман. Вақтимни оилам билан, дўстларим даврасида ёки спортнинг бошқа турларини томоша қилиш билан ўтказаман», – дея Моуриньонинг сўзларини келтирган As нашри.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни 54 ёшли ушбу португалиялик мутахассисни Монакодаги Формула-1 Гран-присининг квалификация баҳсларида учратишганди.

Муҳокама

27.05.2017

«Рома», Мадриднинг «Реал» клублари, шунингдек, Англия ва Россия терма жамоалари собиқ устози Фабио Капелло «Манчестер Юнайтед»ни Европа лигасининг «Аякс»га қарши кечган финал баҳсидаги (2:0) ўйини сабаб танқид қилди. Унинг фикрича, «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «МЮ»га ўтган тақдирда, клуб учун катта фойда келтирмайди.

«Бу жуда ҳам ажойиб ўйин бўлмади, қизиқ футбол кўрмадик. «МЮ» кучли ва яхши ҳимояланади, бу яхши. Бироқ, у қизиқ жамоа эмас.

Гризманн – яхши футболчи. Аммо унинг энг яхши позицияси қандай? У страйкер эмас. «МЮ»га кўпроқ нарсага қодир ўйинчи керак. Улар бошқа позицияларни ҳам кучайтириши даркор. «Челси» жуда кучли, уларга етиб олиш лозим. Бу эса осон бўлмайди», - дея Капеллонинг сўзларини келтиради Goal.

Муҳокама

27.05.2017

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида марказий ҳимоя учун «Бёрнли»дан Майкл Кинни, «Саутҳемптон»дан Виржил ван Дейкни ва «Бенфика»дан Виктор Линделофни харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо «МЮ» вице-президенти Эд Вудворд билан учрашиб, клубнинг трансфер сиёсати ҳақида гаплашганида «қизил иблислар» сафига ёзда бу уч футболчидан бирини олиб келиш масаласини кўтарган.

Майкл Кин «МЮ» тарбияланувчиси бўлиб, «Бёрнли»га 2015 йилда 2 млн евро эвазига сотилганди. 2016 йил октябрида футболчи Англия терма жамоасида дебют қилди. Ван Дейкнинг трансфер қиймати эса 57 млн евродан кўпроқни ташкил этади, унга айни вақтда «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам қизиқмоқда.

Линделоф борасидаги музокараларни «МЮ» январь ойидаёқ бошлаганди. «Бенфика»нинг швециялик ҳимоячиси 46 млн еврога баҳоланган.

Муҳокама