15.05.2017

Жозе Моуриньо Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши учрашувдан сўнг (1:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳосиб 0:2 кўриниши олганидан кейин, ўйинимизга ўзгаришлар киритдик. Футболчилар анча яхши ҳаракат қилишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Аммо биз жуда оддий, хунук иккита гол ўтказиб юбордик.

Европа лигасига асосий урғуни бериб таваккал қилаётганимиз ҳақида гапиришаётгани тез-тез қўлоғимга чалиниб турибди, аммо ундай эмас. Биз таваккал қилмаяпмиз. Таркибингда 15 нафар футболчи қолганда иккита мусобақада муваффақиятли иштирок этиб бўлмайди. Бу учрашувда ким ўйнаши керак бўлса, ўйнади.

Биз эса жароҳатлардан қочишга ҳаракат қилдик. Айни вақтда биз АПЛда ўйнашни истамаймиз», - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Муҳокама

12.05.2017

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Серхио Ромеро ёзда жамоани тарк этиб, «Интер» сафига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этди.

«Келаси йили Италияда бўлишимга шубҳа қилмайман. Аммо Манчестерда бахтлиман. Бу ерда керак эканлигимни ҳис қиляпман. Умид қиламанки, узоқ йиллар жамоада қоламан», – дейди Ромеро.

30 ёшли дарвозабон бу мавсум «МЮ» сафида 16 ўйинда майдонга тушган. Шулардан 10 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Муҳокама

12.05.2017

Маруан Феллайнининг Европа Лигаси ярим финалида «Селта» дарвозасига урган голи «МЮ»нинг ушбу мавсумда барча мусобақалардаги 100-голи бўлди.

«МЮ» ушбу мавсумда АПЛ, Англия кубоги, Лига кубоги, Европа Лигаси, ҳамда Англия суперкубоги ўйинларида майдонга тушишига тўғри келди.

Жамоа Европа Лигасида 14 ўйин ўтказди ва 23 гол уришга муваффақ бўлди.

Қизиғи, Моуриньо шогирдлари асосий турнир АПЛ да атиги 51 гол уришнинг уддасидан чиқишган холос.

Муҳокама

12.05.2017

«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо Европа Лигаси доирасидаги «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи ўйинда биз яхшироқ ўйнагандик. Аммо ҳеч қачон вазиятлардан тўла фойдаланиб ўйиндаги интригани ўлдира олмаймиз. Рақиб бизга муаммолар туғдира олди. Аммо сабр билан финалга чиқдик. Йигитлар учун хурсандман. 14 та ўйиндан сўнг финалдамиз. Агар Европа Лигасини ютсак, бахтли бўламан. Бу ажойиб бўлади», - дейди Моуриньо.

Муҳокама

12.05.2017

Бугун Германиянинг Kicker нашри «Бавария» раҳбарияти икки футболчиси Дуглас Коста ва Ренату Саншешни сотишга тайёрлиги ҳақида хабар тарқатди.

Metro нашрининг хабарига кўра, Саншеш хизматларига айни пайтда «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Тахминий хабарларга кўра, Ренату «қизил иблислар» нинг португалиялик мураббийи Жозе Моуриньо билан ватандош эканлиги сабаб катта эҳтимол билан амалга ошиши мумин.

Муҳокама

11.05.2017

«Манчестер Юнайтед» келгуси мавсумда ҳам Европа чемпионлар лигасида иштирок эта олмаса, 85 миллион фунт (100 миллион евро) миқдорида зарар кўради. Бу ҳақда Daily Mail нашри Der Spiegel – Football Leaks: The Dirty Business of Football китобида чоп этилган материллар орқали хабар тарқатган.

Агар жамоа мусобақада иштирок этса, УЕФАдан телевидение орқали кўрадиган фойдаси орқали 65 миллион фунт стерлинг ишлаб олиши кўзда тутилган.

Шунингдек, яна 20 миллионни «МЮ» adidas билан ҳамкорликдан йўқотиши мумкин. Шартномага кўра, манкунианликлар немис спорт фирмаси билан 10 йиллик битим имзолган ва шу даврда 750 миллион фунт ишлаб топиши мумкин. Аммо «МЮ» ЕЧЛда иштирок эта олмаган тақдирда, ҳар йиллик даромад 20 миллион фунтга қисқариб боради.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирда АПЛнинг ортда қолган 36-туридан сўнг 5-ўринда бормоқда, бироқ жамоа Европа Лигасидаги ғалаба орқали ЕЧЛда иштирок этиш имкониятни қўлга киритиши мумкин бўлиб турибди. Ярим финалда жамоа «Сельта»га қарши дастлабки учрашувда (1:0) ғалаба қозонган.

Муҳокама

11.05.2017

Уэйн Руни келгуси мавсум олдидан жамоани тарк этиши мумкинлиги борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Мен «Манчестер Юнайтед» учун 13 йилдан буён ўйнаб келмоқдаман. Албатта мен қолишни истайман. Бу мавсумда кўп ҳам майдонга тушмадим, бироқ шунга қарамасдан, қўлимдан келганча, жамоага ёрдам беришни истайман», — деган Руни Sky Sports‘га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Рунига «Эвертон», «Вест Ҳэм» ва Хитойнинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Руни «Манчестер Юнайтед»га 2004 йилда «Эвертон» сафидан келиб қўшилганди.31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Муҳокама

11.05.2017

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян отаси Гамлет Мхитарян ҳақида фикр билдирди. Гамлет Мхитарян ўз вақтида Ереваннинг «Арарат» ва Франциянинг «Валанс» клубларида фаолият юритган.

«Биздаги туғма иқтидор қай даражада экани аҳамиятсиз. Энг муҳими, ўша иқтидорни юзага чиқариш. Бунинг учун кўп ишлаш керак. Фақат меҳнат қилганда иқтидор натижага олиб келади».

«Отамдан кўп нарса олганман, аммо у тезроқ бўлган, деб ўйлайман. Унинг жуда кучли зарбаси бор эди. Яна у голли вазиятларни яхшироқ ҳис қилган. Мен ундан анча фарқ қилишимни биламан. Одамлар ҳам биз ҳар хил эканимиз ва таққослашдан маъно йўқлигини айтадилар», - дейди Мхитарян.

Муҳокама

11.05.2017

«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моурино Европа лигасининг ½ финали жавоб учрашуви – «Селта»га қарши баҳс олдидан жамоаси учун келаси мавсумда Европа Чемпионлари лигасида иштирок этиш муҳимлигини таъкидлади.

«Мотивация жиҳатидан биз бу баҳсда «Сельта» билан бир хил даражадамиз. «Сельта» учун бу баҳс, уларнинг сўзларига кўра, жамоа тарихидаги энг муҳим баҳс».

«Биз учун ҳам бу баҳснинг натижаси ўта муҳим. Илгари нима бўлгани қизиқмас. Келгусида нима бўлиши барча учун қизиқ».

«Агар биз Чемпионлар лигасига йўл ола билмасак, демак биз у мусобақада ўйнашга лойиқ эмасмиз. Шубҳасиз, бу турнирда иштирок этиш истаги юқори. Лекин менимча, биз энг асосий эътиборни эртанги баҳсда ғалаба қозонишимизга қаратишимиз лозим», деди Жозе Моурино.

Муҳокама

09.05.2017

Златан Ибраҳимович ҳамда Поль Погбани шартномаси ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Маълумот шу ҳафта Германияда тақдимоти бўлиб ўтадиган «The Dirty Business» китобини чоп этилди. «МЮ»нинг икки ўйинчи маоши ҳақида Daily Mail’га маълумот келиб тушган. 

Жорий мавсум охирида шартномаси тугайдиган Златан Ибраҳимович 1 йилда 19 млн фунт стерлингдан бироз кўпроқ ишлаб топган. Футболчи ҳафтасига 367 минг фунт стерлинг, шунингдек, маълум миқдорда киритилган голлар учун 2,8 млн фунт стерлинг бонус олган. 

Жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба эса йил давомида 8,6 млн фунт стерлинг олган бўлса, кейинги мавсумдан эса содиқлик учун қўшимча 3,4 млн фунт стерлинг олади.

Муҳокама