«Юнайтед» Жюл Кундега эътибор қаратган
15.10.2021

«Манчестер Юнайтед» хўжайинлари бу мавсумда марказий ҳимоячилардан унчалик ҳам кўнгиллари тўлмаяпти. Шунинг учун, рақобатни кучайтириш учун бошқа футболчини сотиб олишга қарор қилишди.
The Sun хабар беришича, манкунианликлар «Челси»нинг ўтган ёзги трансфер ойнасида фаол равишда ҳаракат қилган «Севилья» вакили Жюл Кундега эътибор қаратган.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» январь ойида «Севилья» раҳбарияти билан боғланади. Британияликлар 75 миллион евролик товон пули тўламаслиги учун испанияликлар билан савдолашмоқчи.
«Барселона» Жесси Лингардни кутади
15.10.2021

Жесси Лингард мавсум якунида клубни эркин агент сифатида тарк этиши кутиляпти. Британиянинг «Mirror» нашри тақдим этаётган хабарга кўра, футболчининг хизматларига «Барселона» қизиқиш билдиряпти.
Хабарда қўшимча қилинишича, манчестерликлар Жесси билан янги шартнома имзоламоқчи эмас. Лекин «қизил иблислар» раҳбарияти 28 ёшли футболчини қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ бошқа клубга сотиб юбормоқчи. Каталонияликлар эса молиявий қийин аҳвол сабаб янги футболчилар хариди учун пул сарфламоқчи эмас.
Аввалроқ, манчестерликлар академияси тарбияланувчисига «Вест Ҳэм» қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. «Милан» ҳам футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.
«Барса» Погбани харид қилмоқчи эмас
15.10.2021

«Барселона»га «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани харид қилишни таклиф қилишмоқда, дея хабар бермоқда ESPN.
Аслида, каталонияликлар француз футболчисини келгуси ёзда текинга қўлга киритишлари мумкин. Лекин клуб раҳбарлари Мино Райоланинг скаут агентлиги учун тўланиши керак бўлган сумма сабабли ушбу трансферни амалга оширмоқчи эмас.
Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛда 7та учрашув ўтказиб, 7та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Amazon prime Руни ҳақида филм суратга олади
14.10.2021

«Amazon prime» хизмати Англиянинг терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» нинг собиқ футболчиси Уэйн Руни ҳақида кино суратга олади.
Маълумотларга кўра, кино 2022 йил бошида чиқарилиши режалаштирилган. Унда инглиз футболчисининг фаолиятидаги юксалиш ва пасайиш, у бошдан кечирган босимлар, шунингдек, фаолиятида учрашган футболчиларнинг мулоҳазалари кўрсатилади.
«Мени одамлар шахс сифатида яхшироқ тушунишларини истайман. Ёш футболчи ҳаёти давомида қийин даврларни бошидан кечиради, мен эса унинг руҳий тушкунликка тушган пайтлари ҳақида гапираман», — деди Руни кино ҳақида.
Магуайр тўлиқ машғулотларга қайтмаган
14.10.2021

Гарри Магуайр жароҳатини даволашда давом этмоқда, дея маълумот беради «Sky Sports».
Футболчи ҳали тўлиқ машғулотларга қайтмаган ва шанба куни «Лестер» га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Магуайр тез орада машғулотларга қайтиши кутилаётган бўлсада, унинг жароҳати «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни хавотирга солмоқда. Шунингдек у бошқа марказий ҳимоячиси Рафаэл Вараннинг ҳам тикланишини кутишга мажбур.
Магуайрнинг қайтиши учун эса аниқ вақт белгиланмаган. У Премьер-лигада «Ливерпуль» ва «Тоттенхем», шунингдек, Чемпионлар лигасида «Аталанта» билан ўйинларда иштирок этмаслиги мумкин.
Пойет: Кавани кетиши керак
14.10.2021

Уругвай терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Густаво Пойет Криштиану Роналду келганидан буён жуда кам вақт ўйнаган «Манчестер Юнайтед»даги Эдинсон Каванининг қийин аҳволини таҳлил қилди.
«Роналдусиз у «МЮ»да асосий ҳужумчи сифатида ўйнаган бўларди. «Ювентус»нинг қарори фақат бир кишига зарар етказди — бу Кавани эди. Балки у январь ойида бошқа клубга ўтиши керакдир. Эдинсоннинг ҳозирги ҳолатини кўриш жуда қийин, чунки у деярли ўйнамаяпти», — деди Пойет «TalkSport» нашрига берган интервьюсида.
Кавани жорий мавсум Премьер-лигада учта ўйин ўтказди ва майдонда ҳар бир ўйин учун ўртача 34 дақиқа сарфлади.
Уилфред Ндиди «Юнайтед» эътиборида
14.10.2021

«Лестер» ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди «Манчестер Юнайтед» эътиборига тушди.
Уле-Гуннар Сульшер нигериялик футболчи жамоа таркибини кучайтира олишига ишонмоқда. Ндидининг «тулкилар» билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Унинг трансфери 60 миллион еврога баҳоланяпти.
Шунга қарамай, манчестерликлар бу ўйинчини қўлга киритишга ҳозирлик қилмоқда. Ндиди жорий мавсумда Англия премьер-лигасида бешта учрашувда майдонга тушиб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.
24 ёши ўйинчининг ўзи ҳам кучлироқ клубга ўтишга қарши эмас.
Роналду голлари сони бўйича Мессига етиб олди
13.10.2021

Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Люксембург билан ўйинда (5:0) ҳет-трик қайд этди.
Португалия сафидаги ушбу учта голи билан Роналду 2021 йилдаги жами голлари сонини 38тага етказди ва бу борада клуби ва миллий жамоаси сафида худди шунча гол киритган Лионель Мессига етиб олди.
Фаолиятидаги ҳет-триклар сони бўйича эса Роналду аргентиналик форвардни ортда қолдирмоқда. Криштиану ҳисобда 58та ҳет-трик, Лионель ҳисобида эса 55та ҳет-трик бор.
Маълумот учун, Роналду Люксембургга қарши баҳсда миллий жамоа сафидаги 115-голини киритиб, бу борадаги жаҳон рекордини янгилади.
«Ювентус» ван де Бекни Туринга олиб келмоқчи
13.10.2021

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Манчестер Юнайтед» захирасидан чиқа олмаётган Донни ван де Бекни Туринга олиб келмоқчи.
Туринликлар спорт директори Федерико Керубини нидерландиялик плеймейкер трансфери бўйича инглизлар билан музокараларни бошлаб юборди. «Ювентус» иқтидорли ярим ҳимоячини қишки трансферлар вақтида ижарага олмоқчи.
Агар Донни ван де Бек «Ювентус» мураббийлар штабининг ишончини оқласа, клуб раҳбарияти унинг трансферини сотиб олади.
Аслида «Ювентус» бу ўйинчини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, манчестерликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Доннини жамоада қолишга кўндирди. Шунга қарамай, айни ўйнайдиган ёшда бўлган футболчига етарли ўйин амалиёти берилаётгани йўқ.
«Фейеноорд» Амад Диаллони ижарага олмоқчи
13.10.2021

Нидерландия чемпионатининг етакчи жамоаларидан «Фейеноорд» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Амад Диаллони ижарага олмоқчи.
19 ёшли ивуарлик футболчи Уле-Гуннар Сульшер жамоасининг асосий таркибига кира олмаяпти. Манчестерликлар унинг тажрибасини ошириш учун бошқа жамоага бериб туришга тайёр.
Айтиш жоизки, «Фейеноорд» ўтган йили ҳам Амад Диаллога қизиқиш билдирган эди. Энди улар ёш ҳужумчини қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб қолишни режалаштирмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоаларда малака оширишга қарши эмас.