Сўзлашув одоби қоидалари
Биз диққат билан Ушбу қоидаларнинг ҳар бир бандини етиборлик билан ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз - бу ерда сиз мунозараларда ва муҳокамаларда иштирок етиб барча саволларга жавоб топасиз деган умиддамиз
- Ушбу қоидаларга биноан, Сиз сайт қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилишингиз шарт.
- Модераторларнинг фойдаланувчиларга кўрган чоралари муҳокама қилинмайди.
- Модераторларнинг чиқарган қарорлари устидан норозиликлар ҳеч қандай натижа бермайди.
- Сайт маъмурияти янги қўшилган хабарлар ва изоҳлар билан боғлиқ тарзда мўтадил бир тизим асосида олиб боради. Модератор сизнинг хабар қизиқарли ёки мазмун жиҳатдан мос емас деб топса ушбу хабар ёки изоҳ олиб ташланади. Модераторнинг қарори юзасидан муҳокама ёки шикоят қилиш мумкин емас.
- Муҳокама вақтида нафақат ўзингизга, балки бошқа фойдаланувчиларга ҳам ҳурматлироқ бўлинг. Тизимида бошқа иштирокчиларга нисбатан ҳар қандай ҳақоратли ёки тажовузкор сўзлар (ирқий, етник, диний нафратни уйғотиш ва бевосита тарғибот қилиш) зудлик билан ўчирилади. Ҳақоратли сўзлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
- Ўзбек тилини ҳурмат қилинг. Хабар қизиқарли ва диққатга сазовор бўлишидан қаъттий назар тил, имло қоидаларига риоя қилинмаса хабарлар ўчирилади.
- Ҳар қандай веб ресурсларини реклама қилиш ва уларга илова бериш мумкин емас. Реклама характерига ега деб топилган ҳар қандай материаллар дарҳол олиб ташланади.
- Инсонлар шахсиятига тегадиган, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига зид муҳокамалар, ресурсларга ишоратлар, файллар ва тасвирлар нашр қилиш таъқиқланади.
- Хабарлар, исм, фамилияларни тўлиқ бош харфлар билан ёзиш мумкин емас ва бундай хабарлар модераторлар томонидан рад етилади.
- Трансферлар тўғрисдаги турли миш-мишлар ва ўйинчиларнинг бошқа жамоага ўтиши юзасидан киритилган хабарларда изоҳ қолдиришда еътиборлироқ бўлинг. «У Манчестер Юнайтед даражасидаги ўйинчи емас уни сотиб юбориш керак» ёки «У яхши футболчи, уни сотиб олиш керак» мазмунидаги хабарлар дарҳол ўчирилади.
- Сайт маъмурияти, модератор ёки бошқа маълумот муаллифлар шахсиятига қаратилган хабарлар дарҳол ўчирилади.
- Сизнинг фикрингиз еркин бўлиши мумкин, лекин бир вақтнинг ўзида у, албатта, мунозарада бошқа иштирокчилар учун мазмунли ва қизиқарли бўлиши даркор.
- Манчестер Юнайтед ва рақиб жамоаси ҳамда футболчилари шанини очиқ ҳақорат қилиш шунингдек қўпол сўзлар ишлатиш таъқиқланади.