2021/2022 Mavsum /

Вест Хэм 1:2 Манчестер Юнайтед

Англия Премьер-лигаси 5-тури доирасидан ўрин олган учрашув якунига етди.

«МЮ» Лондонда «Вест Ҳэм» устидан иродали ғалабага эришди. Ўйинда Бенраҳма ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқа ўтиб Роналду Брунунинг узатмасини голга айлантирди – 1:1.

Иккинчи бўлимда Роналду икки марта жарима майдони ичида йиқитилган бўлса-да, бош ҳакам Мартин Аткинсон 11 метрлик нуқтани кўрсатмади. 

Захирадан майдонга тушган Лингард 89-дақиқага келиб ажойиб голи билан ўтган ўйинда ЕЧЛда йўл қўйган айбини ювди – 1:2.

Жессининг собиқ клуби дарвозасига киритган голи гўё ғалаба келтириши аниқдек эди, аммо 90+3-дақиқада катта саҳнага бош ҳакам Аткинсон чиқди. У Ярмоленконинг узатмаси Шоунинг қўлига текканлигини пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини ижро этиш учун майдонга тушган Ноблнинг 90+4-дақиқадаги зарбасини Де Хеа қайтаришга муяссар бўлди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

АПЛ. 5-тур.
Вест Ҳэм – Манчестер Юнайтед 1:2 

Голлар: 1:0 – 30 Бенрахма, 1:1 – 35 Роналду, 1:2 – 89 Лингард.
Вест Ҳэм – Фабианьски, Цоуфал, Огбонна, Зума, Крессуэлл, Форнальс, Влашич (Ярмоленко, 68), Соучек, Райс, Бенраҳма (Лансини, 88), Боуэн.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба (Лингард, 73), Фред (Матич, 88), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Санчо, 73).

Boshqa yangiliklar