Янгиликлар /

«Юнайтед» 85 миллион фунт зарар кўради!?

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» келгуси мавсумда ҳам Европа чемпионлар лигасида иштирок эта олмаса, 85 миллион фунт (100 миллион евро) миқдорида зарар кўради. Бу ҳақда Daily Mail нашри Der Spiegel – Football Leaks: The Dirty Business of Football китобида чоп этилган материллар орқали хабар тарқатган.

Агар жамоа мусобақада иштирок этса, УЕФАдан телевидение орқали кўрадиган фойдаси орқали 65 миллион фунт стерлинг ишлаб олиши кўзда тутилган.

Шунингдек, яна 20 миллионни «МЮ» adidas билан ҳамкорликдан йўқотиши мумкин. Шартномага кўра, манкунианликлар немис спорт фирмаси билан 10 йиллик битим имзолган ва шу даврда 750 миллион фунт ишлаб топиши мумкин. Аммо «МЮ» ЕЧЛда иштирок эта олмаган тақдирда, ҳар йиллик даромад 20 миллион фунтга қисқариб боради.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирда АПЛнинг ортда қолган 36-туридан сўнг 5-ўринда бормоқда, бироқ жамоа Европа Лигасидаги ғалаба орқали ЕЧЛда иштирок этиш имкониятни қўлга киритиши мумкин бўлиб турибди. Ярим финалда жамоа «Сельта»га қарши дастлабки учрашувда (1:0) ғалаба қозонган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.