Янгиликлар /

Моуриньо: Сабр билан финалга чиқдик

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо Европа Лигаси доирасидаги «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи ўйинда биз яхшироқ ўйнагандик. Аммо ҳеч қачон вазиятлардан тўла фойдаланиб ўйиндаги интригани ўлдира олмаймиз. Рақиб бизга муаммолар туғдира олди. Аммо сабр билан финалга чиқдик. Йигитлар учун хурсандман. 14 та ўйиндан сўнг финалдамиз. Агар Европа Лигасини ютсак, бахтли бўламан. Бу ажойиб бўлади», — дейди Моуриньо.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.