Янгиликлар /

Мата: «Сити» мухлисига дасхат бердим

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Манчестер кўчасидан бирида дўконга кириб, чиққанидан кейин ундан «Манчестер Сити»нинг мухлиси дастхат сўраганини айтди.

«Мендан асосан «Манчестер Юнайтед»нинг футболкасини кийиб олган ёш мухлислар дастхат сўрарди. Аммо уч-тўрт кунча олдин дўкондан чиқиб автомобилимга ўтирмоқчи бўлиб турганимда ҳаворанг кийим кийиб олган «Манчестер Сити» мухлиси менга ручка ва расмимни бериб, дастхат беришимни илтимос қилди ва шундай деди: «Бизнинг кўчада фақатгина мен «Манчестер Сити»нинг мухлисиман. Кўчамиздаги йигитлар менга ҳазиллашиб «Хуан Мата» деб чақиришади. Шунинг учун ҳам сизнинг ўйининингзни кузатиб бораман ва шундай лақаб билан чақиришларини яхши кўраман», деди.

«Мен унинг тутқазган вароғига шундай деб ёздим: «Хуан Матадан «Хуан Мата»га, менинг ва «Манчестер Сити»нинг мухлиси учун» деб ёзиб бердим», дейди испаниялик Хуан Мата.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.