Янгиликлар /

Хамес «МЮ»нинг асосий мақсади эмас!?

Мақола нашр қилинди

«Реал» футболчиси Хамес Родригес «Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида кўзлаган асосий футболчи эмас. 

ESPN нашри ўз манбасига асосланиб хабар беришича клуб раҳбариятидагилар Хамесни сотиб олиш таклифини билдирган, аммо «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Атлетико»дан Антуан Гризманни олишни муҳимроқ деб билмоқда.

«Манчестер Юнайтед» трансферларга Европа Лигаси финали натижасига кўра киришмоқчи. Агар жамоа финалда ғолиб бўлиб, Чемпионлар лигасига йўлланма олса, Гризманни қўлга киритиш имкониятлари ошади.

Қайд этилишича, инглизлар клуби Гризманн билан келишиб бўлмасагина Хамесга юзланади. Колумбиялик бу футболчи Жозе Моуриньонинг қисқа рўйхатида йўқ экани айтилган. 

Бундан аввалроқ, 25 ёшли хавбек «МЮ» билан дастлабки келишувга эришилгани, яқин кунлар ичида бу ҳақда расман эълон қилиниши айтилганди. «Реал» Хамес учун 75 миллион евро олишни истамоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.