Янгиликлар /

Моуриньо: де Хеани бу мавсумда бошқа ўйнамайди

Мақола нашр қилинди

Жозе Моуриньо 28-турдан қолдирилган учрашувлар доирасида «Саутҳемптон»га қарши кечган ва ҳисоб очилмасдан қолган учрашувдан кейин ўйинда дарвозани Давид де Хеа қўриқламагани сабаби ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Давидни қачон яна кўрасизми? Бу мавсумда эмас. Менимча, «Лос-Анжелес Гэлакси»га қарши мавсумлар оралиғида ўтказиладиган ўйинда. Мен «Кристал Пэлас» билан ўйинга Жоэл Перейрани, Европа Лигаси финалида эса Серхио Ромерони туширмоқчима.

«Давид — дунёдаги энг яхшилардан бири, биз уни таркибда сақлаб қолишни истаймиз», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирган BBC.

Бундан аввалроқ испан нашрларида де Хеа манкунианликлар раҳбариятидан ўзининг трансфери масаласини «Қироллик клуби» билан муҳокама қилишни сўрагани ҳақида ёзганди.

«Манчестер Юнайтед»нинг АҚШ бўйлаб ўтказадиган мавсумолди йиғинларида  «Лос-Анжелес Гэлакси» (15 июль), «Манчестер Сити», «Реал», «Барселона» ва бошқа жамоалар билан учрашувлар белгиланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.