Янгиликлар /

Моуриньо Эд Вудворд билан учрашди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар вақтида марказий ҳимоя учун «Бёрнли»дан Майкл Кинни, «Саутҳемптон»дан Виржил ван Дейкни ва «Бенфика»дан Виктор Линделофни харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо «МЮ» вице-президенти Эд Вудворд билан учрашиб, клубнинг трансфер сиёсати ҳақида гаплашганида «қизил иблислар» сафига ёзда бу уч футболчидан бирини олиб келиш масаласини кўтарган.

Майкл Кин «МЮ» тарбияланувчиси бўлиб, «Бёрнли»га 2015 йилда 2 млн евро эвазига сотилганди. 2016 йил октябрида футболчи Англия терма жамоасида дебют қилди. Ван Дейкнинг трансфер қиймати эса 57 млн евродан кўпроқни ташкил этади, унга айни вақтда «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам қизиқмоқда.

Линделоф борасидаги музокараларни «МЮ» январь ойидаёқ бошлаганди. «Бенфика»нинг швециялик ҳимоячиси 46 млн еврога баҳоланган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.