Янгиликлар /

#ACITYUNITED

Мақола нашр қилинди

Манчестер шаҳрининг икки азалий рақиблар «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» 23 май куни шаҳарда содир бўлган терактда жабр чекканлар учун ёрдам бериш мақсадида бир ёқадан бош чиқаришди.

«Манчестер Сити» расмий сайти берган хабарга кўра, манкунианлар биргаликда терактдан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган We Love Manchester Emergency Fund жамғармасига 1 миллион фунт стерлинг миқдорида маблағ ажратишган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер-Арена» стадионида америкалик қўшиқчи Ариана Гранде концерт бераётган вақтда портлаш содир этилган. Теракт оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 100дан ортиқ одам яраланган. Ушбу қабиҳликни ташкил этишни ИШИД ўз бўйнига олган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.