«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ўз китоби тақдимотига бағишланган матбуот анжумани вақтида маълум қилдики, у ёзги трансферлар вақтида Мадриддан кетишга тайёр. ОАВда «Манчестер Юнайтед»га йўл олиши айтилаётган франциялик футболчининг сўзларига кўра, у совринлар қўлга киритиш учун шундай қадам ташлашга тайёрлигини айтган.
«Биз Примерада учинчи бўлдик, клубнинг мақсади шундай эди, аммо футболчи кўпроғини истайди. Мен шунчаки яхши футбол ўйнаш ва кўп голлар уриш етарли эмас деган хулосага келмоқдаман. Совринлар қўлга киритиш – менинг келажак учун мақсадим шу ва бу борада ёзда янги қадам ташламоқчиман.
«Атлетико» билан Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқдик. Биз ҳамиша мақсадга жуда яқин бўламиз, аммо нимадир етишмайди. Клуб бу вазиятда нима қилиш кераклигини кўриб чиқиши керак. Бу трансферларга боғлиқ. Барча, жамоадошларим ҳам, журналистлар ҳам, оилам ҳам, мен совринлар ютишни исташим ҳақида билишади. Мен шундай ҳиссиётга эга бўлишим керак. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кечаркан.
Бугунги кунга келиб, агар кетишимга тўғри келса, бу муаммо бўлмайди. Менинг келгуси жамоам ҳамма айтаётганидек Англияда бўлиши мумкин. Германия, Хитой ёки … Мен «Атлетико»дан кетишга тайёрман», — дея Гризманнинг сўзларини келтирган Get Football News France.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.