Янгиликлар /

Де Хеа «Реал»га ўтиши мумкин

Мақола нашр қилинди

Давид Де Хеа ёзги трансферлар вақтида «Реал»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sport Witness нашри Correio da Manhã интернет-нашрининг пулли версиясидаги ахборотга таяниб хабар тарқатган.

Манбага кўра, «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо испаниялик дарвозабонни «Реал»га 85 миллион евро эвазига сотишга розилик билдирган.

Агар Де Хеанинг трансфери амалга ошса, Моуриньо жамоага «Бенфика» посбони Эдерсонни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Португалияликлар 23 ёшли дарвозабоннинг 50 фоиз ҳуқуқи учун 30 миллион евро талаб қилишмоқда. Эдерсоннинг яна 50 фоиз ҳуқуқи «Риу Аве» клубига тегишли саналади.  Клуб Эдерсоннинг қолган ҳуқуқиин «Бенфика»га 5 миллион еврога сотишни истамаганди.

Маълумот учун, Correio da Manhã – Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришини истаётгани ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган манба саналади.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.