Янгиликлар /

Мхитарян: Биз ғалаба қозонмоқчимиз

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг таъкидлашича, манкунианлар Европа лигаси финалида «Аякс»ни мағлуб этмоқчи.

«Биз учун бу совринни қўлга киритиш ва Чемпионлар лигасида ўйнаш имкониятига эга бўлиш муҳим, чунки «Манчестер Юнайтед» — кетма-кет уч йил Европа лигасида ўйнайдиган жамоа эмас».

«Бу ҳаётимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлади. Имкониятни қўлдан бой бермоқчи эмасман. Баҳсда фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпман».

«Агар Европа лигаси финалида ғалабага эришсак, биз учун ажойиб мавсум бўлади, чунки иккита совринни қўлга киритдик ва бу учинчиси бўлади» — дейди Мхитарян.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.