Янгиликлар /

Невилл: Руни кетиши керак

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ҳужумчи Уэйн Рунига жамоадан кетишни маслаҳат берди.

«Руни қолишига умид қилишингиз мумкин, аммо у жорий мавсум жуда кам ўйин амалиётига эга бўлди. У катта ўйинларда кўп ўйнашни истайди».

«Балки у «Манчестер Юнайтед»дан кетишга олиб келадиган йўлдадир. Ҳозир клубни ўзгартириш вақти келди, деб айтиш мумкин. У юқори савияда ўйнашда давом этишни истаса, «Манчестер Юнайтед»дан кетиши лозим», — дейди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, Руни 2004 йилдан буён манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳужумчи жорий мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида турли мусобақаларда 38 учрашувда майдонга тушди ва 8 та гол уриб, 8 та голли узатмани амалга оширди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.