Лондоннинг «Арсенал» футбол жамоаси собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрининг фикрича, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Поль Погбадан етарли даражада самарали фойдалана олмаяпти.
«Погба учун мавсум қийин бўлди. Моуриньо ундан нотўғри позицияда фойдаланмоқда. Погба жуда чуқур ҳаракат қилмоқда, у юқорироқда ўйнашга ёки чап қанотда ҳаракат қилишга ўрганган. Агарда Поль чуқурроқ ҳаракат қилса, бу позиция уни чеклаб қўяди. Футболчи шундай суммага харид қилинар экан, кишилар ҳар доим унга жуда диққатлик билан қарашади ҳамда имконият туғилди дегунча танқид қилишади.
Ўйлашимча, Погбанинг «МЮ»даги иккинчи мавсуми анча ёрқинроқ кечади. Поль анча кўпроқ нарсага қодир", — дея Анрининг сўзларини келтиради Sky Sports.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.