Янгиликлар /

Варан ва Мората «Юнайтед» қизиқишлари доирасида

Мақола нашр қилинди

«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ва ҳужумчиси Альваро Мората «Манчестер Юнайтед» қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатган.

Франциялик ҳимоячи «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ёзги трансферлардаги бош мақсадига айланган, у 24 ёшли бу футболчини «Реал»да ишлаган вақтида асосий таркибга олиб кирганди. Мадридликлар эса «Юнайтед» дарвозабони Давиде де Хеага қизиқиш билдиришда давом этмоқда, Варан ушбу трансферга қўшилиши мумкин.

Манкунианликлар Альваро Моратани ҳам таркибга қўшиб олмоқчи. Моуриньо испаниялик бу ёш ҳужумчини жароҳат туфайли узоқ вақтга сафдан чиққан Златан Ибраҳимович ўрнига олиб келмоқчи.

Бундан олдинроқ Италиядаги нашрлар«Милан» Моратага йилига 8 млн евро тўлашни назарда тутувчи шартнома таклиф этгани ҳақида ёзишганди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.