Янгиликлар /

Робсон: Марсьяль ва Рашфорд 20 тадан гол уриши лозим

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Брайан Робсоннинг фикрича, манкунианлар ҳужумчилари Антонио Марсьяль ва Маркус Рашфорд келаси мавсум 20 тадан гол уриши лозим.

«Улар вазиятлардан унумли фойдаланишлари, киллерга айланишлари керак. Рашфорд ва Марсьяль келаси мавсумда яхшироқ ўйнашади, чунки уларнинг тажрибаси ортди. Аввалига ёшлар ўзини яхши кўрсатади, кейин эса кўринмай кетади. Рашфорд яхши ўйнаяпти, аммо у бунданда яхшироқ ҳаракат қила олади».

«Рашфорд ва Марсьяль келаси мавсум 20 тадан гол уриши керак. Бу руҳият ва машғулотларга боғлиқ. Агар МЮ футболчилари вазиятлардан унумлироқ фойдаланишса, кўп сонли дуранглар ғалабага айланади», — дейди Робсон.

Якунланган мавсумда Марсьяль 8 та, Рашфорд 11 та гол урди

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.