Янгиликлар /

Фергюсон: Футболдан зериктирмаслик лозим

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клубининг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг фикрича, футбол томошабинни асло зериктирмаслиги керак.

«Бугун қарши ҳужумга асосланган тактика кўпроқ қўлланилмоқда. Айни пайт майдонлар ҳолати аъло даражада ва футболчиларнинг хавфсизлигига катта эътибор берилмоқда».

«Буларнинг барчаси ҳозирги футбол қиёфасини тўлдирмоқда, кураш қизғин тус олмоқда. Ўйлашимча, зиммамизда томошабинларни зериктирмасликдек масъулиятли мажбурият, қарз бор».

«Хуллас, омма борлиги ва уни қувонтиришимиз шартлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. «МЮ»даги ишим давомида энг асосийси ҳисобда олдинда бориш бўлган».

«Ҳисоб 4:3ми — зўр, 5:4 бўлса ундан ҳам зўр. Дейлик, мураббийликдаги охирги ўйинимда 5:5 ҳисоби қайд этилганди. «Юнайтед»даги хайрлашув учрашувида бундан ортиғини тилай олмасдим», — дейди шотландиялик мутахассис.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.