Янгиликлар /

Мората учун 69 млн. евро

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳали ҳамон «Реал» жамоаси ҳужумчиси Альваро Моратани қўлга киритиш ғоясидан қайтмаяпти.

Хабарларга қараганда, «қизил иблислар» 24 ёшли иқтидорли ҳужумчи учун 69 миллион евро беришга рози бўлишган.

Сал аввал «Реал» раҳбарияти 60 млн евролик «МЮ»дан келган биринчи таклифга рад жавобини беришганди. Ўшанда «Қироллик клуб» футболчиси учун 90 млн евро талаб қилганди.

Англияликлар «Реал» нинг Мората учун сўраётган пулларни камайтиришига ишонишмоқда.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.