«Рома» клуби Муҳаммад Салоҳни «Ливерпуль»га сота олмаса, у ҳолда Ража Наингголанни «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилади, дея хабар қилмоқда Football Italia нашри.
Айтилишича, молиявий фэйр-плей қоидаларига мувофиқ римликлар 30 июнгача 30 млн евро даромад қилишлари керак.
«Ливерпуль» Салоҳ учун 32 млн евро ва қўшимча бонус пулларини таклиф қилмоқда, бироқ «Рома» футболчи учун 40 млн сўрамоқда. Агар ушбу келишув амалга ошмайдиган бўлса, римликлар Наингголанни 40 млн евро эвазига «МЮ»га сотишлари мумкин.
Белгиялик футболчининг ўзи «Рома» билан янги келишув имзолашни ва йиллик маоши 1 млндан 4,8 млн еврога оширилишини кутмоқда.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.