Янгиликлар /

Моуриньо: Муҳим футболчига айланасан

Мақола нашр қилинди

Жозе Моуриньо «Реал» ҳужумчиси Альваро Мората билан телефон орқали гаплашган ва уни ўз жамоасига чақирган. Бу ҳақда Marca нашри хабар ёзди.

«Менга кел, сен бу ерда муҳим футболчига айланасан», — деган Моуриньо Моратага телефон орқали.

Мураббий футболчига ундан қандай фойдаланмоқчилиги ҳақида гапирган. Моуриньо жамоасида Моратага марказий ҳужум чизиғини ишониб топширмоқчи. У Мората бу жамоада футболчи сифатида янада ўсишини айтган.

Шу билан бирга португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед» энди кучайиши ва рақиблар учун жиддий хавф туғдира бошлашини ваъда қилган. Моуриньо олдиндаги мавсумда жамоа Премьер-лига чемпиони бўлишни мақсад қилгани, Чемпионлар лигасида узоқроққа бормоқчилиги ҳақида маълум қилган.

Бундан аввалроқ 12 июнь куни 24 ёшли футболчи Англияга йўл олиши ва «МЮ» билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар берилганди. Манчестерликлар ушбу испан учун Мадрид жамоасига 73 млн евро тўлашга рози бўлган. Шунингдек, Моратанинг ўзи ушбу клубни танлагани айтилган. У бу жамоада доимий ўйин амалиётига эга бўлиш орқали Испания терма жамоасига чақирув олиб, 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.