Янгиликлар /

Руни жамоада қоладими?

Мақола нашр қилинди

Бир йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Уэйн Руни мунтазам ўйин амалиётига йўқлигига қарамай, «Олд Траффорд»да имкониятини кўриб чиқмоқда.

Хабар қилинишича, 31 ёшли футболчида бошқа клублардан таклифлар кўп эмас.

Руни Хитойда ўйнашни хоҳламайди, унинг собиқ жамоаси «Эвертон» ҳафтасига 250 минг фунт маош тўлашга қодир эмас.

Айни дамда Руни «МЮ»да қолишни ниятида бўлиб турибди. Клуб саккиз ойга сафдан чиққан ҳужумчи Златан Иброҳимович билан шартномани узайтирмагани унга қўл келиши мумкин.

Ўтган мавсумда Руни Англия чемпионатининг 25та баҳсида 5та гол ҳамда шунча голли узатмага муаллифлик қилган.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.