Янгиликлар /

АПЛ 17/18 тақвими маълум бўлди

Мақола нашр қилинди

2017/18 йилги мавсум учун Англия Премьер-Лигаси тақвими маълум бўлди. Тақвим АПЛ расмий сайтида эълон қилинди. 

Мусобақанинг биринчи турида амалдаги чемпион «Челси» ўз майдонида «Бёрнли»га қарши куч синашади. АПЛга қайтган «Ньюкасл» «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. 

Биринчи тур учрашувлари 12 август куни бошланади. Иккинчи турда мухлислар «Тоттенҳэм» – «Челси» баҳсини кузатишлари мумкин, 3-турда «Ливерпуль» – «Арсенал» қарама-қаршилиги мухлисларни кутмоқда, 4-турда «Челси» «Манчестер Сити»га қарши ўйнайди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.