«Манчестер Юнайтед» «Бенфика» ҳимоячиси Виктор Нильссон-Линделеф билан 4 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда манкунианликлар сайти маълум қилди. Шартномада уни яна бир йилга узайтириш имкони ҳам киритилган.
Виктор Нильссон-Линделёф «МЮ» нинг АҚШдаги турнесида дебют қилади.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Виктор — жуда иқтидорли ёш ўйинчи. Уни «Юнайтед» да ёрқин келажак кутмоқда. Виктор «МЮ» нинг илк ёзги хариди бўлди. Бизнинг фантастик жамоамиз уни яхши қабул қилади», — деди Моуриньо.
22 ёшли футболчи ўтган мавсум Португалия чемпионатида 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.
.@VLindelof: «I'm thrilled to join United. I'm keen to get started and contribute to the team's efforts to win more trophies.» #HejVictor pic.twitter.com/FoC6IuUWwj
— Manchester United (@ManUtd) 14 июня 2017 г.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.