Янгиликлар /

Илк ўйин «Сити» сабаб Англияга кўчирилди

Мақола нашр қилинди

ЕЧЛ ¼ финали қуръасига ўзгариш киритилди. «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» ўртасидаги дастлабки ўйин мезбони ўзгарди.

Қуръага кўра «Барселона» биринчи ўйинни ўз уйида ўтказиши керак эди, жавоб баҳси эса Манчестерда ўтиши лозим эди.

Бироқ «Манчестер Сити»нинг тақвими «МЮ»ники билан бир хил бўлиб қолгани сабаб, «қизил иблислар»нинг мезбонлиги алмаштирилди. «Манчестер Сити» ўтган мавсум миллий чемпионат турнир жадвалида ҳамшаҳаридан олдинги ўринни эгаллагани учун унинг қуръаси ўзгаришсиз қолдирилди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» – «Барселона» жуфтлигидаги илк ўйин Англияда бўлади, жавоб баҳси эса «Камп Ноу»да.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.