Янгиликлар /

ЕЧЛ: Чорак ва ярим финал ҳақида

Мақола нашр қилинди

Европа чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан 8 жамоанинг номи аниқ бўлди. Аввалги йиллардан фарқли равишда УЕФА бу сафар чорак финал ва ярим финал босқичига қуръани бирданига ташлашга қарор қилди. Қуръа жараёни ҳақидаги фойдали маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Чорак финалчилар:
«Аякс»;
«Манчестер Юнайтед»;
«Порту»;
«Тоттенхэм»;
«Ювентус»;
«Манчестер Сити»;
«Барселона»;
«Ливерпуль»;
Қачон ва қаерда?
Чорак финал ва ярим финалга қуръа ташлаш маросими 15 март, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. 
Қуръа механизми:
— Қуръадан аввал жамоалар саватчаларга ажратилмайди. 
— Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. 
— Чорак финал қуръасидан кейин ярим финалга ҳам дарҳол қуръа ташланади. 
— Финалда номинал мезбон номини аниқлаш учун ҳам қуръа ташланади.
Қаерда томоша қилиш мумкин?
Қуръа маросимини Futbol TV, Матч ТВ ва Матч Футбол-1 каналларини орқали томоша қилиш мумкин.
Қолган ўйинлар тақвими:
9/10 апрель: чорак финал, дастлабки ўйинлар
16/17 апрель: чорак финал, жавоб ўйинлари
30 апрель/1 май: ярим финал, дастлабки ўйинлар
7/8 май: ярим финал, жавоб ўйинлари
1 июнь: Финал — «Метрополитано» стадиони, Мадрид

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.