Янгиликлар /

Сульшер: «Барса»га муаммо ярата оламиз

Мақола нашр қилинди

Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ чорак финалидаги рақиби — «Барселона»га қарши ўйинлар ҳақида фикр билдирди.

«Биз йирик клублар, кучли жамолар билан ўйнашни истаймиз. Биз «Барселона» билан 2009 ва 2011 йилларда ЕЧЛ финалларида ўйнаганмиз. Шунингдек, 2008 йилги яримфиналда, Скоулз гол урган ўйинда ҳам ўйнаганмиз. Мухлисларимиз айнан шундай ўйинларни истайдилар. «Барселона»га қарши ўйинларни сабрсизлик билан кутамиз.

99 фоиз мураббийлар жавоб ўйинини сафарда ўтказишни истаса керак. Уйда керакли натижага эриша олсак, сафарда исталган рақибга мауммо ярата оламиз. Худди Парижда бўлгани каби», — дейди Сульшер.

«МЮ» 10 апрель куни «Барселона» билан «Олд Траффорд»да ўйнайди. Жавоб ўйини 16 апрель куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

110
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.