Янгиликлар /

Гарет Бейл кетадиган вақти бўлмадими?

Мақола нашр қилинди

Гарет Бейл сўнгги йилларда ўз имкониятларининг ярмини ҳам кўрсата олмаяпти. Унга жароҳатлар ва ўзи учун бегона бўлган позицияда ўйнагани тўсқинлик қилишда давом этмоқда.

Футболчининг «Реал Мадрид»даги келажаги яна савол остида қолмоқда?! Зизу ўз услубида ишлашни давом этса, Бейл катта эҳтимол билан яна заҳирадан ўйинга қўшулувчи футболчига айланади. Футболчининг келажаги учун янги лойиҳаларни кўриб чиқиш зарар қилмаган бўлар эди.

Гарет ҳали футбол оламида ўз сўзини тўлиқ айтганича йўқ. Ўз вақтида «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этиб Испанияга йўл олган футболчи ортга қайтиш ҳақида ҳозирда жиддий ўйламоқда.

Унинг АПЛга қайтиши чемпионатнинг  янада  завқлироқ кўриниш олишини таъминлаган бўлар эди. Гарет ҳаракат қиладиган ҳужумкор ўнг қанот ҳозирда «қизил иблис»ларнинг энг ожиз нуқталаридан бири бўлиб турибди. Унинг келиши кучайиб бораётган «Манчестер Юнайтед»нинг яна грандлар сафига қайтишини таъминлаган бўлар эди.

Умуман олганда «Реал Мадрид» унинг учун талаб қилган суммани Инглиз клуби катта қийинчиликсиз етказиши аниқ. Ташқаридан қараганда «Манчестер Юнайтед» ҳамма учун қулай вариантдек кўринмоқда!

Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.