Янгиликлар /

«Арсенал» Валенсияга асосий даъвогар

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Антонио Валенсия ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Daily Star хабарига кўра, «Арсенал» 33 ёшли эквадорлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Қайд этилишича, «тўпчилар»дан ташқари Валенсиянинг хизматларига «Вест Ҳэм» ва «Интер» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Антонио 2009 йилдан буён манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. У клуб сафида икки марта Англия чемпиони бўлиб, Европа Лигасида ғолиб чиққан. Ҳимоячи жорий мавсумда клубнинг 8 учрашувида майдонга тушди.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.