Янгиликлар /

«МЮ» Сульшер шартномаcини кечиктирди

Мақола нашр қилинди

«Манчестер Юнайтед» клуби Уле-Гуннар Сульшерни доимий равишда бош мураббий қилиб тайинлашни кечиктирди.

Daily Mail хабарига кўра, «МЮ» раҳбарияти мавсум якунлангунга қадар бу масалага қайтмайди.

Аввалроқ, «қизил иблислар» Сульшерга халқаро ўйинлар танаффусида янги шартнома таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер декабрь ойида «Манчестер Юнайтед»га вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган эди. Унинг шартномаси мавсум охирига қадар амал қилади.

139
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.