Янгиликлар /

Матич: Мен Оле қолиши тарафдориман

Мақола нашр қилинди

Неманя Матич жамоасининг мағлубиятига изоҳ бериб ўтди.

«Биз қайси жабҳада хатога йўл қўйганизимини текширамиз. Мураббий вазиятни ўзгартириб юборишига ишонаман.

Мен Оле қолиши тарафдориман. У ажойиб мураббий ва доим хушчақчақ. Кўрамиз, танаффусдан сўнг нималар бўлар экан. «МЮ»да яқин ҳамма терма жамоага чақирилган.

Топ-4 – бизнинг асосий мақсадимиз, биз максимум тарзда ҳаракат қилишимиз лозим ва бундай имкониятни қўлдан чиқармаслигимиз керак.АПЛда бор йўғи 8 та ўйин қолди ва биз топ-4 да қолиш учун курашмоқчимиз. Шунингдек, чемпионлар лигасида ҳам муносиб ўйнашимиз керак.

«Челси», «Арсенал» ва «Тоттенхэм» жойида қотиб қолмайди улар ҳам ҳар бир очко учун қон ютишади.Буни ҳамма тушуниб турибди. Икки ой олдин «Челси»дан 11 очко ортда бориб турган эдик. Ҳозир бўлса бизнинг позиямиз анча яхшиланди. Бизни саккизта финал кутиб турибди», — дейди Матич.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.