Янгиликлар /

«Юнайтед» Гризманн учун асосий даъвогар

Мақола нашр қилинди

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Испаниянинг «Sport» нашри берган маълумотга кўра, ҳозирда 27 ёшли француз учун «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария» асосий фаворитлар бўлиб турибди. Рақобатда инглиз клуби бироз устунлик қилаётгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ Антуанга бефарқ эмаслиги айтилган «Барселона» ва «Реал» клублари ҳозирча бу йўналишда амалий ҳаракатларга ўтишгани йўқ.

Аввалроқ Гризманнга «ПСЖ» қизиқаётгани, клуб уни Неймар ёки Килиан Мбаппе жамоани тарк этган тақдирда хариди қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

7-рақам эгасининг «Атлетико» билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

137
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.