Янгиликлар /

Погба: Сульшернинг қолишини истаймиз

Мақола нашр қилинди

Поль Погба бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз унинг қолишини истаймиз. Натижалар ажойиб. У билан муносабатларим жуда яхши, унинг футболчилар билан муносабатлари ҳам яхши.

Агар футболчи мураббийдан мамнун бўлса, мамнуниятни давом этишини истайди. Сульшер бунга муносиб. У клуб ҳақида ҳамма нарсани билади.

У футболчиларга ишончни қайтарди. Бу бизга эркинликни берди. Натижада футболдан завқ ола бошладик. Ваҳоланки, аввалги қониқарсиз натижалар туфайли, буни йўқотган эдик», – деб Погба сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.