Поль Погба «Реал»га ўтиши мумкинлигини истисно этмаслигини билдирди.
«Ҳар доим айтганман, «Реал»да ўйнашни орзу қилмайдиган футболчи бўлмаса керак. «Реал» – жаҳондаги энг йирик клублардан бири. У ерда ҳозир Зидан ишлаяпти, у билан бир жамоада бўлиш ҳам бир орзу.
Ҳозир «Манчестер Юнайтед»даман. Келажакда нималар рўй беришини била олмаймиз. Ҳозир Манчестердаман ва бундан бахтлиман», – деган Погбанинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.
Маълумот учун, Погбага собиқ клуби «Ювентус» ҳам даъвогар экани ҳақида айтиб келинади.
26 ёшли хавбек бу мавсум жамоасининг барча мусобақалардаги 37та ўйинида 25та голда бевосита қатнашди (14+11).
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.