Янгиликлар /

САФнинг сақичи салкам ярим миллион еврога сотилди

Мақола нашр қилинди

«Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг клуб бошқарувида кечган сўнгги учрашувида чайнаган сақичининг бир қисми кимошди савдосида 390 минг фунтга (450 минг евро) сотилди, деб хабар беради The Sun.

Ўша ўйинда «қизил иблислар» «Вест Бромвич» билан дуранг натижа қайд этганди (5:5).

Маълум қилинишича, тушган даромад «Манчестер Юнайтед» хайрия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»ни 1986-йилдан 2013-йилга қадар бошқарган. «Манкунианлар» унинг қўл остида Англия чемпионлигини 13 маротаба қўлга киритди, Англия Кубогида 5 марта ва Европа Чемпионлар Лигасида 2 марта ғалаба қозонган.

2010-йил 19-декабрида сер Алекс Фергюсон «қизиллар»ни энг узоқ вақт бошқарган мутахассис сифатида Метт Басби ўрнатган рекордни янгилади.

 

 
Бошқа янгиликлар
Изоҳ

    Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.