Янгиликлар /

Санчес «Ювентус» қизиқиш доирасида

Мақола нашр қилинди

Алексис Санчес «Ювентус» қизиқиш доирасида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Calcio Mercato.

Таъкидланишича, Турин клуби чилилик футболчини ўз таркибига қўшиб олишга қарши эмас, аммо бунинг учун у маошининг сезиларли равишда камайишига рози бўлиши керак.

Аввалроқ «МЮ» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 30 ёшли Алексисни ўз режаларига киритмагани, шу туфайли Санчеснинг жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб тургани хабар қилинган эди. Инглиз матбуотига кўра, у ўз агентларидан янги жамоа топишни сўраган. У Манчестердан кетиш учун маошининг камайишига ҳам рози.

Ҳужумчи Премьер-лиганинг бу мавсумида 17та ўйинда қатнашиб, 1+2 маҳсулдорлик натижаси билан кифояланган.

173
Boshqa yangiliklar
Mulohozalar

    Вы должны авторизоваться, чтобы оставлять комментарии.