Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Хамес Родригес янги мавсум олдидан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun.
Нашрнинг ёзишича, манчестерликлар колумбиялик 28 ёшли футболчининг трансфер баҳосини пасайтириш борасида Мадрид клубига мурожаат қилган. «Реал» бу борада жавоб берса, «МЮ» музокара бошлаши кутилмоқда.
Хамесга Мадриднинг «Атлетико» ҳамда Англиянинг «Ньюкасл» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг қиммат трансфер баҳоси ва пандемиядан кейин клублар молиявий ҳолатининг аниқ прогнози йўқлиги учун жамоалар расмий таклиф билдиришга шошилмаяпти.
Олдинроқ, Мадрид клуби Хамес учун 40 миллион евро сўраётгани ҳақида хабарлар янграганди.
Маълумот учун, Хамес жорий мавсумда Ла Лига доирасида «Реал» сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.