«Лос-Анжелес Гэлакси»да ўйнаётган Хавьер Эрнандес манкунианликларнинг собиқ устози Дэвид Мойес ҳақида гапирди.
Маълумот ўрнида, Мойес клубни 2014/2015 йилги мавсумда бошқарган. Айни пайтда у «Вест Ҳэм»да ишламоқда.
«Ростини айтсам, мен доим «қизил» бўлиб қоламан. Мойес билан менда ҳеч қачон шахсий муаммолар бўлмаган. Аммо ишонаманки, «МЮ» уни тайинлаб хатога йўл қўйган.
Бу хато эди. У ёмон мураббий эмасди, шунчаки сэр Алекс Фергюсоннинг ўрнини эгаллаш қийин эди. Ҳатто ҳозирча Гвардиола, Клопп ва Моуриньо ҳам босс (Фергюсон) даражасида эмас. Улар бу даражага яқин келишмоқда.
Мойеснинг тайинланиши айримларнинг фаолиятида бурилиш яссади. Мен Рафаэль, Дэнни Уэлбек ва бошқа футболчилар ўйнаш учун жамоадан кетишга мажбур бўлдик», – дейди мексикалик форвард «Locker Room» шоусида.
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.